29.7 C
Узбекистан
Вторник, 16 августа, 2022

Дахлсизлик ҳуқуқининг конституциявий кафолатлари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,320участниковПодписаться

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш киритиш ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувида уй-жойга ёки шахснинг бошқа мол-мулкига унинг рухсатисиз кириш, уларни кўздан кечириш ва тинтув ўтказиш фақат қонунда белгиланган ҳолат ва тартибда йўл қўйилиши Конституцияда қатъий белгиланиши лозим, деган таклифига юридик фанлар доктори, профессор Шерзод ЗУЛФИҚОРОВ ўз муносабатини билдирди.

– Инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатларда, дунёнинг бошқа давлатлари конституцияларида дахлсизлик масалалари қай даражада мустаҳкамланган? – Ўзбекистон Республикаси инсон ҳуқуқларига оид 80 дан ортиқ халқаро ҳужжатларни ратификация қилган ва улар ижросини таъминлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириб келмоқда.

Шундан келиб чиқиб, турар жой дахлсизлигини таъминлаш ҳам шулар жумласидандир. Хусусан, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 12-моддасида ҳеч кимнинг шахсий ва оилавий ҳаётига ўзбошимчалик билан аралашиш, уй-жойи дахлсизлигига, унинг ёзишмаларидаги сирларга ёки унинг номус ва шаънига ўзбошимчалик билан тажовуз қилиниши мумкин эмас, ҳар бир инсон худди шундай аралашув ёки тажовуздан қонун орқали ҳимоя қилиниш ҳуқуқига эга, деган қоида белгиланган.

Қизиқарли ҳолат, АҚШ Конституциясига 1791 йилда киритилган ўзгартиришга кўра, ҳеч бир аскар тинч замонда ҳам, ҳарбий ҳолатда ҳам шахсий уйларга эгасининг розилигисиз кириши мумкин эмас, ҳарбий ҳолатда, истисно тариқасида, бунга рухсат берилиши мумкин, лекин тартибга солувчи қонун асосида, деган норма назарда тутилган. Конституциямизнинг 27-моддасига қарасак, ҳеч ким қонун назарда тутган ҳоллардан ва тартибдан ташқари бировнинг турар жойига кириши, тинтув ўтказиши ёки уни кўздан кечириши, ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар сирини ошкор қилиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган. Бундан кўриниб турибдики, шахс ва унинг уй жой дахлсизлигини таъминлаш – давлат олдида турган энг муҳим функционал вазифалардан бири ҳисобланади.

– Мамлакатимизда турар жой дахлсизлиги қандай қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади? – Юртимизда аҳолини арзон уй жойлар билан таъминлаш ҳам ижтимоий давлатнинг муҳим бегиларидан бири ҳисобланади. Турар жой деганимизда, инсонларнинг ватан ичидаги ватани десак, ҳеч ҳам хато қилмаган бўламиз. Умуман олганда, турар жой дахлсизлиги бу – фуқароларнинг конституциявий шахсий ҳуқуқ ва эркинликларидан бири бўлиб, фуқароларнинг турар жойга бўлган дахлсизлигини ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлайдиган муҳим талабдир.

Ўзбекистон қонунчилигига эътибор қаратадиган бўлсак, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 45-моддасида турар жойга унда истиқомат қилувчиларнинг хоҳиш-иродасига хилоф равишда ноқонуний тарзда кириш, мансабдор бўлмаган шахс томонидан содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисмидан бир бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади, деб белгилаб қўйилган.

Жиноят кодексининг 142-моддасида турар жойга унда яшовчиларнинг эркига хилоф равишда зўрлик ишлатиб бостириб кириш 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши кўрсатилган.

Турар жой дахлсизлигида хусусий мулк бўлган уйлар, квартиралар олиб қўйилиши, мулкдор эса уйга, квартирага мулк ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги ҳам тушунилади. Аммо бир қатор ҳолларда турар жой дахлсизлигига бўлган ҳуқуқ истисно этилади. Жумладан, гаров муносабатларида ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка қаратилганда, национализация, реквизиция, мусодара қилинганда турар жой дахлсизлиги четлаб ўтилади.

Жиноят-процессуал кодексининг 157-моддасига кўра, суриштирувчи ва терговчи бирор турар жой, хизмат, ишлаб чиқариш биносида ёки ўзга жойда бирон нарса ёки ҳужжатлар борлиги ҳақида аниқ асосланган маълумоти бўлса, тинтув ўтказиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Мазкур ҳуқуқий нормалар ҳам шахсларнинг турар жой дахлсизлигини қонун доирасида ҳимоя қилишни назарда тутади.

Қолаверса, Конституциянинг 20-моддасида ҳам фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмасликлари мустаҳкамлаб қўйилган. Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Конституцияда уй-жойга ёки шахснинг бошқа мол-мулкига унинг рухсатисиз кириш, уларни кўздан кечириш ва тинтув ўтказишга фақат қонунда белгиланган ҳолат ва тартибда йўл қўйилишининг белгилаб қўйилиши, кўплаб мол-мулк дахлсизлиги билан боғлиқ муаммоларнинг олдини олишга хизмат қилади ҳамда мазкур муаммонинг ечимини Конституция даражасида мустаҳкамлашга бевосита хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Навбатдаги оммавий қабуллар Тошкент вилоятида бўлиб ўтди

Мурожаатларидан сўнг ўртачирчиқлик Дилноза Худойберганова тумандаги “Шодлик” мактабгача таълим ташкилотига тарбиячи бўлиб ишга қабул қилинган бўлса, оғир ижтимоий аҳволдаги...

Больше похожих статей