20.9 C
Узбекистан
Вторник, 5 июля, 2022

Бухоро шаҳридаги «Пиридастгир» маҳалла раислиги учун ўтказилган сайлов жараёнидаги нохуш ҳолат юзасидан мунособат билдирилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,220участниковПодписаться

Жорий йилнинг 22 май санасида «Потребитель Бухара плюс» телеграм канали орқали Бухоро вилояти Бухоро шаҳри “Пиридастгир” маҳалла фуқаролар йиғини раиси лавозимига қўйилган номзодларга эътироз акс этган видеомурожаат тарқалди. Ушбу видеомурожаат Бухоро шаҳар ҳокимлиги вакиллари иштирокида батафсил ўрганилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 15 октябрдаги ЎРҚ-499-сонли «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида»ги қонунининг 2-боб, 14 моддасига асосан фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) қарори билан ишчи гуруҳ тузилади. Ушбу қонуннинг 3-боб 16-моддасига асосан Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодлар кўрсатиш тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқароларнинг фикри инобатга олинган ҳолда ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади. Ишчи гуруҳ фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга доир ҳужжатларни тайёрлайди ва туман ёки шаҳар ҳокими билан келишиш учун тегишли комиссияга сайловдан камида ўн кун олдин тақдим этади. Ҳужжатларга фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларнинг ўз номзоди кўрсатилишига ёзма розилиги илова қилинади. Туман ёки шаҳар ҳокими фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига тақдим этилган номзодларнинг ҳужжатларини кўриб чиқади ва ўзининг ушбу номзодлар бўйича асослантирилган хулосаларини кейинчалик ишчи гуруҳларга топшириш учун тегишли комиссияларга юборади.

Ишчи гуруҳ туман ёки шаҳар ҳокимининг хулосасини олганидан кейин фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига келишилган номзодлар ҳақидаги ахборотни сайловдан камида беш кун олдин фуқаролар йиғини биносига ва гузарларга осиб қўяди.

Шунингдек, Қонуннинг 4-боб, 23-моддасида Саноқ комиссиясининг баённомаси саноқ комиссиясининг раиси томонидан ўқиб эшиттирилиши ва фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) томонидан тасдиқланиши белгилаб қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланганидек туҳмат, яъни била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатишдир, лекин нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган тарзда, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштириш орқали туҳмат қилиш, — Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.
“Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг 29-моддасида фуқаролар йиғинининг (фуқаролар вакиллари йиғилишининг) фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайлови натижалари бўйича қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкинлиги кўрсатиб ўтилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Халқ розилиги учун бор куч-имконият сафарбар қилинмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Қашқадарё вилоятида ташкил қилинган оммавий қабулларда ҳам инсон қадрини улуғлаш, инсонга хизмат қилиш, халқ манфаатини...

Больше похожих статей

Рус