24.3 C
Узбекистан
Четверг, 7 июля, 2022

Ордер  олиш  тартиби

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,220участниковПодписаться

Ордер — бу алоҳида имтиёзга эга бўлган аҳолининг давлат маблағлари ҳисобидан маълум бир касалликлар тоифаси бўйича даволанишга рухсат берувчи қарор ҳисобланиб, бундай имтиёздан фойдаланувчилар таркибига жумладан, болаликдан ногиронлар, чин етимлар, I-II гуруҳ ногиронлари, 1941-1945 йилардаги уруш ногиронлари ва меҳнат фахрийлари, уларга тенглаштирилган шахслар, байналминал жангчилар, Чернобил АЭС фалокатини тугатишга иштирок этган шахслар жумласига кирувчи ногиронлар, ёшга доир пенсияга чиққан ишламайдиган шахслар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларидан моддий ёрдам олувчи кам таъминланган оилаларга мансуб шахслар, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича  18 ёшгача тўлмаган паталогияли болалар киради.

         Ордер асосида даволанишга юборилган беморларга қайси шифохонада даволанишидан қатъий назар, ўша жойнинг ўзидан керакли дори-дармонлар билан бепул таъминланади. Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, 2022 йил 1 январдан бошлаб кардиология, травматология, ортопедоя ва акушерлик ва гнекология илмий-амалий тиббиёт марказлари томонидан кўрcатиладиган тиббий хизматлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан нодавлат тиббиёт ташкилотлари томонидан кўрсатилишига рухсат берилган. Бунда имтиёзли тоифага кирувчи шахслар  давлат тиббий суғурта жамғармаси билан шартномаси мавжуд бўлган нодавлат тиббиёт ташкилотини ўзи ихтиёрий танлаши мумкин.

Шунигдек, 18 ёшгача бўлган болалар учун қуйидаги касалликлар учун яъни туғма пневмония, чақалоқ бактериал сеспеси, туғруқ травмаси, пневмония, сеспес, ўткир бронхит, бронхиал астма, кистозли фиброз ўпка шакли кабилар учун Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида  давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволанадиган касалликларга киради.

Шайхонтоҳур туман адлия бўлими масъул ходими Чарос ҒАНИЕВА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

7 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 7 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди....

Больше похожих статей

Рус