24.3 C
Узбекистан
Четверг, 7 июля, 2022

Ҳамид Сулаймонов номидаги маҳалла ташаббуси

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,220участниковПодписаться

Қаҳрамон оталаридан ўрнак  ва  намуна олиб,  улар билан доимо фахрланиб яшайдиган халқ  ҳеч қачон камбўлмайди  ва  ўзининг эзгу мақсадларига албатта етади.
Шавкат Мирзиёев,
Ўзбекистон Республикаси Президенти

Суратда: профессор Ҳамид Сулаймонов

Яккасарой туманидаги Ҳамид Сулаймонов номидаги маҳалла раиси Жасурбек Одилжонович Қосимов кўплаб ташаббуслар билан танилган.

Яқинда унинг ташаббуси билан маҳалла гузарида филология фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, Беруний мукофотининг соҳиби, “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланган профессор Ҳамид Сулаймоновнинг хотирасига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда маҳалла аҳли, фаоллари, Ҳ.Сулаймоновнинг фарзандлари, набира-абиралари иштирок этишди. Тадбирда атоқли олимнинг ўғли, таниқли физик-олим Султон Сулаймонов, қизи биолог-олима Зухрахон, келинлари Зулфияхоним Сулаймонова ва бошқалар сўзга чиқишди.

Зухрахон Сулаймонова оталари ҳақида батафсил сўз юритдилар ва оталариннг ҳаёти ва илмий изланишларини акс эттирган фотолавҳаларни экранда намойиш этдилар…

Маълумки, ўз вақтида собиқ совет раҳбариятига зиёлилар кўп ташвиш келтирар эди. Зеро, бу шундай куч эдики, у жамиятга мавжуд тузумни ўзгартириш лозимлиги эканлигини кўрсата олар эди.  Шунинг учун ҳокимият тепасидагилар, иккинчи жаҳон уруши вақтида зиёлилар устидан суст олиб борилган мафкуравий ва сиёсий назоратни, кучайтиришга қарор қилдилар.  1946 йилнинг бошидан кенг миқёсда мафкуравий ҳужум бошланди. У гўёки  капиталистик турмуш тарзини мақтаб, Ғарб олдида таъзим қилиб турадиган шахсларга қаратилган эди.

Суратда: Ҳамид Сулаймонов, рафиқаси – Шарқ ва Ғарб адабиёти билимдони, филология фанлари доктори, профессор Фозилахон Сулаймонова билан иш устида

Коммунистик мафкура қолипларига тўғри келмайдиган ҳар қандай тафаккур, фикр юритиш, совет фуқаросига ёт, бузғунчи, буржуа мафкураси ҳисобланар эди.

Урушдан кейин, Ўзбекистонда, собиқ иттифоқ бошқа республикаларидагидек, қатағон янги тўлқини бошланди. Агар 30-йилларда партия, давлат, хўжалик ва ҳарбий кадрлар қатағонга учраган бўлса, 40-50-йиллар қатағони маданият ва илм-фан арбобларига қарши қаратилди.

Мумтоз ва миллий мусиқа, мақомларни кенг тарғиб қилиш тақиқланди. Матбуотда миллатчи, космополит деб аталадиганларга қарши кенг кураш авж олди…

Ўз вақтида Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати “Тоталитар тузум вақтида бизнинг минглаб бегуноҳ ватандошларимиз қатағонга учраган эдилар.1937-1953 йилларда Ўзбекистонда 100 минг киши шафқатсизларча қатағон қилинган, 13 минг киши эса отиб ташланган эди. Кўплаб оилалар хонавайрон бўлди, болалар эса етим бўлиб қолди.”, деб қайд этган эди.

Шуларни ҳисобга олиб, давлатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев тегишли мутасаддиларга 100 минг кишининг ҳар бири бўйича тадқиқот ўтказиш, уларнинг қариндошлари билан учрашиб, тарихини аниқлаш, фаолиятлари бўйича китоблар чоп этиш, маҳалла ва мактабларга номларини бериб, хотираларини абадийлаштириш тўғрисида топшириқ берди.

          Бу борада ижодий ходимлар, олимлар, тегишли илмий-тадқиқот муассасалари, “Қатағон қурбонлари хотира” музейи  ва бошқалар катта иш олиб бормоқдалар…

         Шуни қайд этиш лозимки, Ҳамид Сулаймоновнинг отаси – таниқли кинорежиссёр Сулаймон Хўжаев ўтган аср 30-йиллардаги қатағонга учраб, миллатчи сифатида ҳалок бўлди. Унинг ўғли Ҳамид Сулаймонов эса қатағонни иккинчи тўлқинига учраб, фақат 1955 йилда озодликка чиқди. Ота ҳам, ўғил ҳам шахсга сиғиниш тўлиқ фош этилганидан сўнг оқландилар. Шундан сўнг Ҳамид Сулаймонов умрини охиригача ўзбек халқининг гениал шоири Алишер Навоийнинг ижодини ўрганиш, унинг қўлёзмаларини мамлакатимиз ва ҳорижда мавжуд бўлганларини иложи борича асл нусхаси, бўлмаса фотонусхасини олиб келиш билан шуғулланди…

         Мен ўтган аср 60-йилларнинг бошида Ўзбекистон Фанлар академиясининг нашриётида ишлар эдим ва домла билан учрашиб турар эдим. 1961 йилда Ҳамид Сулаймонович Алишер Навоийнинг тўрт жилддан иборат асарлар тўпламини чоп эттирди ва олиб борган ишлари асосида докторлик диссертациясини ёқлади. Биз – у пайтда ёш олимлар бўлган Ҳайдарали Узоқов ва Насимиддин Тоиров билан бирга “Совет мактаби” журналида бу ҳақда “Етук олим” сарлавҳаси билан мақола чиқардик. Ҳимоядан кейин Ҳамид Сулаймоновични улуғ олим, Академиянинг президенти Ҳабиб Абдуллаев қизғин ва самимий табриклади.

         Профессор Ҳамид Сулаймоновични,  чорак аср  Ўзбекистонга раҳбарлик қилган, атоқли давлат ва жамоат арбоби, таниқли ёзувчи ва шоир, оташин публицист Шароф Рашидович Рашидов ниҳоятда ҳурмат қилар эди. Академиянинг мажлисларидан бирида Шароф Рашидов собиқ иттифоқ ҳукумати раисининг ўринбосари, фан ва техника комитетининг раиси академик Владимир Алексеевич Кириллин билан бирга иштирок этдилар. Шунда Шароф Рашидович В.А.Кириллинга қараб: “Залда кўплаб истеъдодли, тажрибали, катта олим ва илм-фан ташкилотчилари ўтирибди. Шуларни ичида профессор Ҳамид Сулаймонович Сулаймонов ҳам бор. Бу шундай олимки, на ўзи тинч ўтиради, на бизни тинч қўяди: доим изланишда, ташаббус кетидан ташаббус кўрсатаверади. Қани энди ҳамма олимларимиз ҳам шундай бўлишса”, деб фахрланиб айтадилар. Мажлисдан кейин барча йиғилганлар Ҳамид Сулаймоновични қучоқлаб табриклашади. Зеро, ўша пайтларда Шароф Рашидовичнинг бундай олқиши ҳар қандай мукофотдан юқори турар эди…

         Яқинда атоқли давлат ва жамоат арбоби, академик Оқил Умурзоқович Салимов Ҳ.С.Сулаймоновни эслаб шундай дедилар: “Бир кун Ҳ.С. Сулаймонов қабулимга кирдилар. Ҳиндистонга ижодий сафарга бориш учун ёрдам сўрадилар. Дарров тегишли топшириқ бердим. У киши қаерга бормасалар янги-янги ўзбек халқининг адабиёти, санъати, маданиятига тегишли ашёлар кўтариб келардилар. Шуни қайд этиш керакки у кишининг қўллари ҳақиқий меҳнаткаш қўллар эди”.  Дарҳақиқат, ўша вақтда олимлар ичида: “Профессор Ҳамид Сулаймонов чет элларга бориб, Ўзбекистонни Ватанига қайтариб олиб келяпти”, деган ҳазил юрарди…

 Маҳалла раиси Жасурбек Қосимов ташаббуси билан ўтказилган ушбу мазмунли тадбирда шулар ҳақида сўз борди. Барча йиғилганларда тадбир катта таассурот қолдирди. Бундай тадбирлар албатта ёшларимизни юксак маънавият руҳида тарбиялашга, Янги Ўзбекистонни яратишда янада фаолроқ иштирок этишга даъват этади.

Носир Тоиров,
Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмасининг аъзоси.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

7 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 7 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди....

Больше похожих статей

Рус