28.3 C
Узбекистан
Четверг, 26 мая, 2022

Аҳолини рўйхатга олиш-2023

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,120участниковПодписаться

Аҳолини рўйхатга олиш ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот тарзида foydalaniladi. Аҳоли сонини ишончли ҳисоблаш бўйича расмий статистика тизимида асосий роль ўнайди.

Мустақиллик даврида бирор марта бу жараён ўтказилмаган

Маълумки, БМТнинг 2015 йил 10 июндаги “2020 йилда аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олиш борасидаги принциплар ва тавсиялар” резолюцияси қабул қилинган ва унга асосан, БМТга аъзо давлатлар камида бир марта аҳоли ва уй-жой фондини рўйхатга олишни ўтказиши белгилаб қўйилган. Айни пайтда МДҲ мамлакатларида бу жараёнга тайёргарлик бошланган.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларида ҳали бирор марта бундай ҳисоб-китоб ишлари олиб борилмаган. Бундай саноқ сўнгги бор аниқроғи, 1989 йилда ўтказилган эди. Ҳолбуки, халқаро тажрибадан маълумки, кўпгина мамлакатларда аҳолини рўйхатга олиш тадбири камида ҳар ўн йилда бир маротаба ташкиллаштирилиши анаънага айланган. Республикамизда ҳам энди ана шундай муҳим жараён йўлга қўйилади. Бу борада давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Мустақилликдан сўнг республикамизда аҳолини рўйхатга олиш тадбири биринчи марта 2023 йилда бўлиб ўтади ва ҳар 10 йилда амалга оширилади.

Аҳолини рўйхатга олишда иштирок этиш – мамлакатнинг келажакдаги режаларини ишлаб чиқишда иштирок этиш демакдир.

Аҳолини рўйхатга олиш ҳар бир фуқаро учун муҳим

Аҳолини рўйхатга олиш мамлакатнинг ижтимоий-демографик тузилиши ҳақидаги асосий малумот манбаи  расмий статистика тизимидаги асосий роль ўйнайдиган муҳим кўрсатгич ҳисобланади. Бунда аҳоли сони бўйича аниқ ва ишончли маълумот олиш имкони пайдо бўлади. Шу боис, 2023-йилда мамлакатимизда илк бор аҳолини руйхатга олиш тадбирларига ҳозирдан жиддий тайёргарлик кўрилмокда.

Мазкур тадбир бизга нима беради?

Аҳоли сонини рўйхатга олиш мамлакатда яшовчи барчага тегишли бўлган демографик, иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни йиғиш, умумлаштириш, баҳолаш, таҳлил ва эълон қилишнинг ягона жараёнидир. У аҳоли тўғрисидаги маълумотларнинг асосий манбаи бўлиб, келгуси 10-20 йиллик ривожланишнинг прогноз кўрсаткичларини ҳисоблаш учун ишончли пойдевор яратади. Аҳоли миграцияси тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади. Ўз навбатида, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли бандлиги, аёллар ва болалар саломатлигини яхшилаш ва оилаларга ёрдам кўрсатиш бўйича дастурларни манзилли ишлаб чиқишда ахборот тарзида фойдаланилади.

 Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, аҳолини рўйхатга олиш баробарида яна бир муҳим вазифани бажариш кўзда тутилган. Бу – ҳудудларни хариталаш, аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш билан боғлиқ масала.

Кейинги уч йил давомида масъул мутасаддиларни қайноқ иш жараёни кутиб турибди. Уларни муваффақиятли бажариш билан Ўзбекистоннинг ҳар бир вилояти, шаҳари, туманидан тортиб маҳалласию кўчасига, чекка қишлоқ ва олис овулларигача алоқадор бўлган барча маълумотларни ўзида акс эттирган ягона ахборот базасига эга бўламиз. Бу қимматли маълумотлар эса бизга бугун, эртага ва яқин келажакда жуда асқотади.

Аҳолини рўйхатга олиш дунё миқёсида мамлакатларда мунтазам равишда амалга оширилиб келинмоқда.

Шуни алоҳида айтиш лозимки, аҳолини рўйхатга олиш жараёнида мамлакатда истиқомат қилаётган барча Ўзбекистон фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар рўйхатга олинади. Рўйхат бланкаларини интернет орқали, стационар рўйхатга олиш участкасида ёки рўйхатга олувчилар фуқароларнинг яшаш манзилига борган ҳолларда тўлдириш мумкин. Бланкаларни тўлдиришда ҳеч қандай паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмайди. Аҳолини рўйхатга олиш жараёнида фуқаролардан олинган барча маълумотлар махфий бўлиб, фақат статистика органлари томонидан йиғма ҳолда фойдаланилади.  

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Кучли ёмғир кутилмоқда!!!!

Жорий йилнинг 27-29 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан: Қашқадарё вилояти: Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши,...

Больше похожих статей

Рус