20.5 C
Узбекистан
Вторник, 24 мая, 2022

Нурофшондаги “Дегантепа” да “ROSSА” корхонаси тиббий лаборатория анжомлари ишлаб чиқаришга шай

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,110участниковПодписаться

Ахборот ва коммуникациялар агентлиги ва Тошкент вилояти хокимлиги хамкорлиги журналист ва блогерлар учун ўтказилаётган пресстурни навбатдаги манзили вилоятини Нурафшон шаҳрида жойлашган унча узоқ бўлмаган манзилда қад рослаган “ROSSА” корхонаси замонавий бино “Дегантепа” маҳалласида жойлашган. Вилояти жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида умумий қиймати 4025,1 миллиард сўмга тенг бўлган 636 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилди. 13 минг 334 та янги иш ўрни яратилди. Йил якунига қадар барча дастурлар ва қўшимча лойиҳалар ҳисобига жами 983 та лойиҳа ишга туширилиши натижасида 15,1 триллион сўмлик инвестиция маблағлари ўзлаштирилиб, янги ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилади. Бунинг натижасида 24,8 минг нафардан зиёд янги иш ўринлари ташкил этилиши кўзда тутилаяпти.

Нурафшон шаҳрининг “Дегантепа” маҳалла фуқаролар йиғинидаги “ROSSА” корхонаси тиббий лаборатория анжомлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Мамлакатимизда тиббиёт соҳасини ривожлантириш, сифатли тиббий лаборатория анжомлари ва маҳсулотларни ўзимизда ишлаб чиқаришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ушбу йўналиш бўйича шуғулланиш истагида бўлган тадбиркорларга имконият ва имтиёзлар жорий этилаётгани ҳамда кўплаб инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилаётгани ўз самарасини бераётир.

Бугунги кунда корхонада 28,6 минг ПЦР тест ишлаб чиқарилмоқда. Корхона тўлиқ қувват ишга туширилса, йилига 120 минг дона тайёр маҳсулот ишлаб чиқарилади.

Корхонага замонавий технологияларни жалб қилиш мақсадида ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган зарур жиҳозлар ва асбоб-ускуналар Европа, Хитой ва Россия давлатларидан олиб келинган. Корхонада ҳозир 100 та янги иш ўрни яратилди.

Мамлакатимизда соғлиқни сақлаш соҳасини замон талаблари даражасида ривожлантириш вазифаси давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Шу асосда бирламчи тиббиёт муассасалари, айниқса, қишлоқ врачлик пунктлари, оилавий поликлиникалар, патронаж хизмати, тез тиббий ёрдам тизими фаолиятини, шунингдек, аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш ишларини яхшилаш, пировардида халқимизнинг тиббий хизматдан рози бўлишига эришиш борасида кенг кўламли саъй-ҳаракатлар олиб борилмоқда.

Ҳудудда амалга оширилаётган бу каби янги лойиҳалар катта валюта маблағлари эвазига импорт қилинаётган тиббий ускуналар ўрнини тўлдириш, ички бозорни арзон ва юқори сифатли жиҳозлар билан таъминлашга хизмат қилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ДИҚҚАТ!!! АВТОБУСЛАР ЙЎНАЛИШИДА ЎЗГАРИШЛАР!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 февралдаги "Тошкент шаҳар жамоат транспорти тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-111-сон...

Больше похожих статей

Рус