Расмий мухолифатга имкон йўқми, у қандай шаклланади?

0
22

Айрим ижтимоий тармоқларда юртимизда мухолифатга йўл ёпиқлиги, ундай кучларга нисбатан тазйиқлар бўлаётганлиги ҳақида фикрлар намоён бўлмоқда. Шундан келиб чиқиб эксперт сифатида ана шу масалани таҳлил қилсак.

Аввало мухолифат бўлиш учун “биз мухолифатмиз” дейишнинг ўзи камлик қилади. Бунинг учун сиёсий партия парламент сайловларида иштирок этиши ва Қонунчилик палатасида ўз фракциясига эга бўлиши лозим. (Маълумот учун: фракция сиёсий партиядан кўрсатиладиган депутатлар томонидан партия манфаатларини Қонунчилик палатасида ифодалаш мақсадида тузиладиган ва белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган депутатлар бирлашмаси ҳисобланади).

Шу билан бирга улар ўз сайловчиларига ҳамда амалдаги ҳукумат билан рақобат қилишга лойиқ салоҳиятга, ўзининг аниқ дастурига эга бўлган расмий сиёсий субъект (сиёсий партия ёки уларнинг фракциялари) ҳисобланади. Ана шундай мухолифат расмий мухолифат саналади. Бугунги кунда сиёсий мухолифатни шаклланиши учун бизда ҳеч қандай тўсиқлар мавжуд эмас.

Ойбек СИРОЖОВ,

Тошкент Кимё технологиялари институти кафедра мудири

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь