Самарқандда бутун бошли бир шаҳарни “сеҳрлаш”га бўлган уриниш фош этилди. Видео

0
1031

Самарқанд шаҳридаги  таъмирлаш-ободонлаштириш ишлари олиб борилаётган Алишер Навоий кўчасида кутилмаган ва ўта нохуш, кўпчиликнинг лаънатига сабаб бўлган воқеа содир бўлди. Ташқи кўринишидан зиёли бўлган шахс йўлга ётқазилаётган тош – брусчатка остига ичида араб ҳарфларида нималардир ёзилган қоғоз, тирноқ, чўп, ип, тупроқ солинган тугун қўйиб кетади.

Бу ҳақда фаол блогер Каримберди Тўрамурод тарқатган хабар ва видео лавҳа ижтимоий тармоқ фойдаланувчилар диққатини ўзига жалб қилди ва бу ҳолат улар томонидан қаттиқ қораланмоқда. Самарқандликлар бу одамни топиб, мақсадини аниқлаш ва қонун асосида жазолашни талаб қилишмоқда.

Чунки “жодугар” танлаган жой шаҳарнинг серқатнов манзилларидан бўлиб, кўча бўйлаб Марказий истироҳат боғи, “Самарқанд” кинотеатри, “Тоҳирий” ресторани, банк, савдо дўконлари ва бошқа объектлар жойлашган. “Жодугар” ўз сеҳри билан кўпчиликка зарар етказишни ўйлаган”, – деб ёзади ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

Каримберди Тўрамуроднинг таъкидлашича, «жодугар» топилган ва айни кунларда ичкии  ишлар органлари томонидан суриштирув ишларини бошлаб юборилган.

Шу вақтгача сеҳр-жоду аксарият ҳолларда алоҳида одамларга нисбатан иштилганлигидан хабардор эдик. Айрим ақли ожиз, фикрлаш доираси ҳамин қадар бўлган кимсалар бошқаларга ёвузлик қилиш ёки рақибларидан ўч олиш мақсадида сеҳргарга мурожаат қилишган. Лекин бутун бошли шаҳарга нисбатан бундай ибтидоий, Ислом динимизда қаттиқ қораланган ва лаънатланган иш билан шуғуланниш ҳолат содир этилмаган бўлса керак?!
https://www.youtube.com/watch?v=DufiJcu6jRQ

Аллоҳ таоло Қуръони Каримнинг Тоҳо сурасидаги 69-оятда шундай деган: «Сеҳргар эса, қаерда бўлмасин, зафар топмагай!». Демак, қурилаётган йўл остига ўз сеҳр-жодусини қўймоқчи бўлган иймонсиз ҳам зафар топмас, яъни ўзи кутган натижага эриша олмайди.

Сеҳр жоду, хурофот – бу мустаҳкам ва собит эътиқоди бўлмаган, иродасиз кимсаларнинг иши. Бу иш уларнинг ўзига битмас-туганмас мусибат олиб келади.

Тошпўлат Раҳматуллаев,

Самарқанд вилояти бўйича ўз мухбиримиз

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь