21.5 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

Яхшиликни кўзловдик, охирида яна эски тосу, тешик тоғара

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Россия тажрибаси

2021 йилнинг 26-28 август кунлари Қозоғистон Республикасининг Нур-Султон шаҳрида “Янги воқеликда глобал таҳдидлар ва интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш” мавзусида “Антиконтрафакт-2021” IX-Ҳалқаро форуми бўлиб ўтди. Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Алихон Смаилов иштирокчиларга қутлов нутқи билан мурожаат қилди. Форумда ЕОИИ иқтисодиёт ва молия ҳайъати аъзолари, ЕОИИ аъзо давлатлар вазирлари, кўриб чиқилаётган соҳа мутахассислари ва бошқалар иштирок этдилар. Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазири Денис Мантуров, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазири Мурашко М.A. ва бошқалар сўзга чиқдилар.

“ЕОИИ давлатларида чекилмайдиган тамаки ва никотинли маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва айланмаси” 8-бахслашиш майдонида Россия Федерациядан спикери —  Россия Фанлар Академияси Ривожланиш муаммолари институтининг бош илмий ходими, Россия Федерацияси Ҳуқуқни муҳофаа қилиш органлари ва махсус хизматлар ходимлари ассоциациясининг Вице-президенти, юридик фанлар доктори, профессор Сергей Васильевич Максимовнинг чиқиши бизни қизиқтириб қолди. У ю.ф.д. Аслаханов А.А.,  ю.ф.н. Васин Ю.Г., ю.ф.д. проф. Максимов С.В. (раҳбар), ю.ф.н. Утаров К.А. таркибидаги муаллифлар жамоаси томонидан тайёрланган тахлилий маърузани тақдим этди. Ушбу маърузанинг рецензентлари бўлиб Россия Фанлар Академияси академиги Колесников С.И., т.ф.д. проф., Россия Федерациясининг хизмат кўрсатган фан арбоби Россия Фанлар Академияси академиги, ю.ф.д. Лисицин-Светланов А.Г. чиқдилар.

Мавзу: «Озиқ-овқат, никотинли маҳсулотлар ва чайнаш, сўриш ва ҳидлаш учун мўлжалланган никотинли маҳсулотларни улгуржи ва чакана савдосини тақиқлашни, ушбу маҳсулотларнинг яширин бозорини чеклаш билан бирга жорий этиш самараси ва оқибатлари»

Бизнинг фикримизга кўра, ушбу тахлилий иш ҳозирги вақтда алкогол ва тамаки маҳсулотларини тартибга солиш қонунининг шунга ўхшаш лойиҳасини ишлаб чиқаётган Ўзбекистон расмий органлари вакилларини қизиқтириши мумкин ва Россия Федерациясида ушбу масалада ўтган тажриба Ўзбекистонда ушбу масалаларни тартибга солиш бўйича мувозанатлаштирилган лойиҳани тайёрлашда ёрдам бериши мумкин.

Хусусан, тахлилий маърузани тақдим этиб, С.Максимов айти:

“Антиконтрафакт” ассоциациясининг ташаббуси бўйича махсус тадқиқот ўтказишга бағишланган муаммо шу билан боғлиқ бўлганки, ўтган йилнинг июль ойида, ҳозирги кунга келиб бир йилдан ошиб қолдики, Россия Федерацияси Давлат Думаси 303-сон Россия Федерациясининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонуни билан чекиш учун мўлжалланган нотамаки никотинли маҳсулотларга тўлиқ тақиқни киритишга қарор қилди. Айнан нотамаки никотинли маҳсулотларнинг улгуржи ва чакана савдосига тўлиқ тақиқни жорий этиш бизнинг жамиятимизда энг катта таъсир кўрсатди, жамоатчилик эътиборини ўзига тортди. Менинг фикримга кўра, тегишли қонун қабул қилинганлигини эслаб ўтиш жуда муҳим. Унинг устида ишлаш 2017 йилда бошланган эди, уша пайтда Россия Федерациясининг бир қатор қонун ҳужжатларига, шу жумладан Россия Федерациясининг Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексига тегишли ўзгартиришларни қабул қилиш бўйича ташаббус шаклланган бўлиб, унда никпэклар деб номланувчи нотамаки никотинли маҳсулотларнинг улгуржи ва чакана савдосига тўлиқ тақиқни киритиш назарда тутилмаган эди. Давлат Думасида бир неча марта кўриб чиқиш, мамлакатда вояга етмаганлар томонидан ташқи кўриниши конфетларга ўхшаш тамакисиз никотинли маҳсулотларни истеъмол қилиш ҳолатлари кузатилган пайтдагина, болаларнинг соғлиғига оғир зарар етказиш ҳолатлари, ўлимга олиб келган ҳолатлар қайд этилган, унда дастлабки тергов органларида вояга етмаганнинг ўлими юқорида айтиб ўтганимдек, ташқи кўриниши конфетларга ўхшаш тегишли тамакисиз никотинли маҳсулотларни истеъмол қилиш натижасида содир бўлганлигига асосли шубҳа пайдо бўлган. Шунда бундай маҳсулотлар айланмасига тўлиқ тақиқни жорий этиш фикри пайдо бўлган, гарчи у ўзининг расмий хусусиятлари ва инсон соғлиғи учун эҳтимолдаги зарари бўйича, кўп сонли тадқиқотларга кўра оддий сигаретлардан кўпроқ хавфни касб этмаган бўлсада, бу умуман Россия Фанлар Академияси (РФ РФА) академиги маърузасини тақриз қилиш учун жалб қилинган рецензентларимиз томонидан ҳам тасдиқланади, мен биринчи навбатда соғлиқни сақлаш соҳасида машҳур мутахассис Россия Академиясининг ҳақиқий аъзоси ва РФ РФА академиги бизнинг мамлакатимизда атоқли юрист Лисицин Андрей Генадьевични назарда тутаман. Яна бир бор эслатиб ўтаман, бу улар томонидан тасдиқланган, бир қатор ҳолларда тегишли маҳсулотларни истеъмол қилиш ва ўлим содир бўлиши ўртасида сабабли алоқадорликни аниқлаб бўлмади. Гарчи бошқа ҳолларда буни аниқ аниқлаш мумкин бўлди. Жамиятда пайдо бўлган бундай кескин салбий муҳитда, Россия Федерацияси Президенти Администрацияси ва Ҳукумати бу борада фуқаролар ва жамоат ташкилотларидан мурожаатларга эга бўлган шароитда депутатлар корпуси бунга, айтиш мумкинки, бир зумда ўз муносабатини билдирди ва тегишли қонун лойиҳасига ўзгартиришлар киритилган бўлиб, улар, мен айтиб ўтганимдек, тегишли маҳсулотларнинг улгуржи ва чакана савдосига тўлиқ тақиқ жорий этилишини таъминлади. Амалда бу шуни билдирадики, ушбу бутун айланма, тегишли маҳмулотларнинг ҳажми бўйича анча сезиларли бўлган, яширин йўлга ўтказилди. Бу шунчаки яширин эмас, балки амалда, унинг муомаласи Россия Федерацияси ҳудудида ноқонуний деб эътироф этилди. Бунда таъкидлаб ўтиш муҳимки, ушбу тақиқ табиийки Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудида қабул қилинмади, сизга маълумки, Россия Федерацияси ушбу давлатлар билан божхона чегараси йўқ, чунки Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудида шунга ўхшаш тақиқларни жорий этишни синхронлаштириш учун вақт бўлмади, ва товар Евроосиё Иқтисодий Иттифоқига аъзо давлатлар ҳудудидлари ичида эркин ҳаракат қилади, гарчи Қозоғистон, аксарият ҳамкасблар биладики, тегишли тақиқларни жорий этишга қўшилган бўлсада. Шу билан бирга, бир зумда, тақиқларни жорий этиш пайтида ушбу маҳсулотлар муомаласини тўхтатиб бўлмади. Бу кўп сонли тадқиқотлар, шу жумладан биз тақиқ жорий этилганидан сўнг вазият қанчалик ўзгарганлигини баҳолаш учун ўтказган тадқиқотлар билан тасдиқланади. Ушбу маҳсулотлар айланмасини тўхтатиш, уларни муомаладан чиқариш уддасидан чиқилдими. Биз баҳор давомида ва ёз бошида, жорий йилнинг июль ўртасигача, ташаббус тартибида Россия Федерацияси давлат ҳокимиятининг барча ваколатли органларидан тамакисиз никотинли маҳсулотлар, шу жумладан никпэкларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш бўйича ҳуқуқ қўллаш амалиёти юзасидан сўровлар юборган эдик.  Барча саволларга жавоблар олинди ва бундан ташқари, биз ушбу масалага тааллуқли бўлган барча очиқ ахборот манбаларидан махсус тадқиқот ўтказдик ва экспретларнинг махсус сўровданомасини амалга оширдик. Ўтказилган тадқоқтларни умумлаштириш қуйидаги хулосалар қилиш имконини беради.

Биринчидан, тамакисиз никотинли маҳсулотлар айланмасига тўлиқ тақиқни жорий этиш ушбу айланма амалда йўл бўлишига олиб келмади. Бу Россия Федерацияси Федерал божхона хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Россия Федерацияси Олий Суди ҳузуридаги Суд департаменти, Росстат томонидан бизга тақдим қилинган натижалар билан тасдиқланади. Ушбу товарлар тоифасига нисбатан ҳуқуқ қўллаш амалиётининг ҳеч қандай фаоллашиши содир бўлмади. Аксинча, ушбу тоифадаги маҳсулотларни қонуний айланма соҳасидан чиқариш, амалда, оддий тилда айтиш мумкин бўлса, Россия Федерацияси “Роспотребнадзор» томонидан назоратни ўчириб қўйди. «Роспотребнадзор» раҳбарининг қуйидаги савол юзасидан расмий баёнотлари билан кўпчилик юз келган деб ўйлайман, Россия Федерациясининг қонунчилигига кўра “Роспотребнадзор” фуқаровий айланмадан чиқариб ташланган товарлар билан қизиқмайди, чунки ушбу товарлар белгиланган меъёрий талабларга мувофиқлигини текшириш механизми мавжуд эмас. Ҳеч қаерда тегишли талаб қайд қилинмаган. Агар тўлиқ тақиқ ўрнатилган бўлса, демак, ушбу турдаги маҳсулот умуман бозорда қонуний айланиши мумкин эмас. Шундай қилиб, амалда энг самарали бўлган давлат назоратининг энг муҳим элементи товарлар айланмасига тўлиқ тақиқни жорий этиш ва уни қонуний бозордан олиб ташлаш  факти билан чиқариб ташланган. Шубҳасиз, бизнинг фикримизга кўра, ушбу вазиятга таъсир қилишлари керак бўлган барча қолган ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан назорат самарадорлигига ўз таъсирини кўрсатди. Шу билан бирга таъкидлаб ўтмоқчиманки, тегишли маҳсулотлар айланмасига тўлиқ тақиқни жорий этиш билан фақат маъмурий жавобгарлик, яъни улгуржи-чакана савдо қилиш бўйича тегишли қоидаларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган эди, лекин жиноий жавобгарлик жорий этилмаган эди, гарчи биз биламизки, фуқаролик айланмаси соҳаларидан тўлиқ олиб ташлаш қўлланиладиган товарларша нисбатан одатда жиноий жавобгарлик жорий этилади, чунки вазиятни назорат қилиш учун қаттиқ, жуда жиддий назорат механизми талаб этилади. Ушбу ҳолда бу қилинмаган эди ва шунга мувофиқ бизда бу борада ҳеч қандай ҳуқуқ қўллаш амалиёти мавжуд эмас, гарчи амалда мамлакатимизнинг фуқароларига, шу жумладан вояга етмаганларга ўлим етказиш бўлсада. Ушбу ҳолатлар тегов қилинган ва ҳозиргача тергов қилинмоқда.         

Эътибор қаратиш лозим бўлган иккинчи муҳим ҳолат қуйидагидан иборат: Тўлиқ тақиқни жорий этгунга қадар ва бугунги кунда ҳам, кечанинг ўзида, мен бугунги чиқишга тайёргарлик кўриш вақтида интернетда очиқ фойдаланиш мумкин бўлган ресурсларни кўриб чиқдим ва уларнинг асосида ва уларнинг ёрдамида тамаки маҳсулотларни, хусусан никпэкларни сотиб олиш амалга оширилмоқда. Бу механизм ушбу маҳсулотлар айланмасини тақиқлаш учун тегишли қонун жорий этилгунга қадар ва ҳозирда ҳам амал қилиб келмоқда. Амалда вояга етмаганлар ушбу электрон қурилмалардан фойдаланиб, уйдан чиқмасдан, бугунги кунда ҳам тегишли тамакисиз маҳсулотларни сотиб олишлари учун ҳеч қандай тўсиқлар йўқ, гарчи, яна бор таъкидлайманки, Россия Федерациясида ушбу маҳсулотлар билан улгуржи ва чакана савдо қилишга тўлиқ тақиқ жорий этилган бўлса ҳам.

Биз томонимиздан тайёрланган маъруза билан очиқ танишиш имкони мавжуд. Ўйлайманки, барча хоҳловчилар, шу жумладан баҳсимизнинг иштирокчилари тўлиқ матн билан танишиб чиқиш имконини таъминлаймиз.  У “Антиконтрафакт” ходимлари ассоциацияси ихтиёрида бўлиб, бу мени ушбу тадқиқотнинг барча тафсилотларини батафсил ёритиш заруриятидан халос этади.

Тегишли тамаки ва тамакисиз никотинли маҳсулотлар айланмасига тўлиқ тақиқни жорий этиш оқибатларига баҳо беришни якунлаб, сизнинг эътиборингизни шунга қаратмоқчи эдимки, ушбу қарор амалда тегишли бозор криминаллашишига олиб келди. Уни яширин ҳолатга тўлиқ ўтказилиши вояга етмаганлар томонидан ушбу маҳсулотларни сотиб олишлари имконини истисно қилишга эришилмади, аксинча ушбу бозор яширин секторга ўтиб кетиб, бугунги кунда у ЕОИИ ҳудудида Россия Федерацияси ҳудудида каби жорий этилган тўлиқ тақиқ мавжуд бўлмаганлигини ҳисобга олиб, нисбатан қулай шароитларда ривожланмоқда. Бундан ташқари, ишонарли исботлар билан баён қилишимиз мумкинки, бундай тақиқ жорий этилганида ҳам, у самарасиз бўлар эди, чунки Россия Федерацияси ҳудудида синаб кўрилган тақиқ механизмлар, афсуски, самарасиз эканлигини намоён этди. Бу борада, табиийки, савол туғилади — Нима қилиш керак?  Бизнинг фикримизга кўра, бу муаммони комплексли ҳал этиш лозим. Бир томондан, албатта, сертификациялаш ва қонуний айланиш билан боғлиқ бўлган қоидаларни бузганлик учун жиноий жавобгарликни жорий этиш муҳим, лекин бу сиз ушбу соҳада давлат назоратининг бутун механизмидан фойдаланганингиздагина  самарали бўлишини кўзлаш мумкин бўлган кескин чорадир. Ушбу соҳада давлат назоратини қайта тиклаш учун ушбу товарни қонуний айланишга қайтариш лозим, бу бизнинг қатъий ишончимиз, чунки бунда ушбу маҳсулотлар айланмаси устидан давлат, жамоат ва профессионал назоратнинг бутун арсеналини ишлатиш ва айланмаси ҳудди наркотик ва қўроллар тарқатиладиган каналлар бўйича товар тарқаладиган криминал соҳасига киритмаслик мумкин бўлади. Ушбу тақиқдан кутиш мумкин бўлган энг ёмонидир, аммо бунинг белгилари, афсуски, бугунги кунда намоён бўлмоқда. Шунинг учун биз нафақат бир томондан, масалан, ноқонуний ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таркибида никотин миқдори қонун билан чекиш маҳсулотлар учун ўрнатилган 20 мг эмас, балки бугунги кунда интернетда топиш мумкин бўлган ноқонуний ишлаб чиқарилган никпэкларда никотин миқдори 150 мг ва 180 мг дан ошиб кетадиган, бу эса бўрнатилган концентрациядан 6-7-8 марта ошиб кетадиган очиқ сотиладиган маҳсулотларнинг ноқонуний айланмаси учун жиноий жавобгарлик чораларини кучайтиришни таклиф этамиз. Биз шунингдек ЕОИИ доирасида ушбу соҳада стандартлаштириш ишларини фаоллаштиришни ва чекиладиган ҳам, чекилмайдиган никотинли маҳсулотларнинг бутун гуруҳини қамраб олиши лозим бўлган техник регламент қабул қилишни таклиф этамиз. Ажаблантирадики, сигаретлар чекиш учун тегишли қоидалар ўрнатилган, лекин чекилмайдиган, тамакили ва тамакисиз никотинли маҳсулотлар учун улар ўрнатилмаган. Шунингдек биз никотинли маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасини олдини олиш бўйича махсус стандартни ишлаб чиқишни ҳам таклиф этамиз. Ушбу стандарт, у Россия қонунчилигига мувофиқ давлат ҳокимият органининг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжати билан  тасдиқлангунга қадар, қисқа муддат ичида ушбу стандар фойдалилигини аниқлаши мумкин бўлган барча хўжалик юритувчи субъектлар учун ихтиёрий тусга эга бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам, биз тамакисиз никтинли маҳсулотларнинг ноқонуний айланмасини олдини олиш тизимида бундай профилактик стандартни ишлаб чиқишни амалга ошириш жуда фойдали бўлар эди деб ҳисоблаймиз. Шунга мувофиқ биз тегишли товарлар айланиши тоифаси устидан тўлиқ ва максимал самарали давлат назоратини таъминлаш мақсадида, ушбу масалани тартибга солишга тааллуқли бўлган Россия Федерациясининг бошқа қонун ҳужжатларига бир қатор тузатишлар киритишни таклиф этамиз. Эътиборингиз учун раҳмат.    

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017-2023 йилларда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизими учун ажратилаётган маблағлар қарийб 3,9 баробар ошган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини таҳлил...

Больше похожих статей

×