20.4 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ХОКИМЛИГИ «БЕШТА ҲОКИМ ЎЗГАРДИ ЛЕКИН БИТТА МУЗЕЙ ҚУРИБ БЕРМАДИ»ГА МУНОСАБАТ БИЛДИРДИ

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Rost24.uzда Бекобод тумани “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 75 ёшли Даврон Жўраев ўз уйининг 3 та хонасида музей ташкил қилганлиги, музейда ҳозирда уч мингдан зиёд тарихий топилмалар сақланаётгани, бугунги кунда музейга ташриф буюувчиларнинг сони кўпайганлиги боис туман ҳокимиятига музей ташкил қилиш масаласида мурожаат қилгани, аммо Даврон отанинг бу мурожаатлари 5 йилдирки, натижасиз қолаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Ёзилишича, уларнинг орасида Чингизхон даврига тегишли қадимийлиги ва ноёблиги билан бебаҳо саналадиган қимматли экспонатлар, Амир Темур давридаги тангалар, эрамиздан аввалги кўзалардан тортиб, турли этник топилмалар, Сомонийлар даври тангалари, Жазоир мўъжизавий атиргули ҳам бор.

Юқорида кўрсатиб ўтилган мурожаат юзасидан Тошкент вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи А.Мирзаев 2021 йилнинг 11 июн куни Даврон ота Жўраевнинг хонадонида ташкил этилган музейни бориб ўрганди, деб ёзилади вилоят Ахборот хизматининг бугун тарқатган хабарида.

“Ўрганиш жараёнида ҳақиқатдан ҳам хонадонда ташкил этилган музейда 3000 дан зиёд музей экспонатлари ва ашёлари борлиги кузатилди.

Шунингдек ушбу музейни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги “Маданият ва санъат соҳасининг жамият ҳаётидаги ўрни ва таъсирини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисда”ги ПФ-6000-сонли Фармонининг 15-бандига асосан 2020-2025 йиллар давомида босқичма босқич ҳар бир туман ва шаҳарларда тарих ва маданият давлат музейларининг филиаллари шаклида ўлкашунослик музейи кўринишида ташкил этиб Бекобод туман Маданият маркази биносига кўчириш таклифи берилди”.

Таҳририятдан:

Бўларкан-ку,

Биз журналистлар одатда ОАВларда бирор танқидий материал берилса, унинг ечими у ёқда турсин, унга эътиборни ойлаб кутиб ўрганганмиз. Rost24.uz сайтида бу хабар 10 июнь куни жойлаштирилган эди. 5 нафар хоким эътибор бермаган муаммо 4 кун ичида ўрганилди, ечим топилди ва бунга расмий муносабат ҳам берилди!!!

Офарин! Бошқа гап йўқ.

Гап бу ерда, аслида, хокимларда эмас.Уларнинг бу муаммолардан қанчалик хабардорлигида, билсангиз.

Уларни бу каби муаммолар билан хушёр Ахборот хизматлари огоҳ қилиб туриши керак. Бу муаммонинг ечимида вилоят хокимлиги Ахборот хизматининг хиссаси катта, шубҳасиз.

Чумчуқ сўйса ҳам қассоб сўйсин, деб бежизга айтмайди халқимиз. Ҳамма қўлидан келганини қилгани яхши.

Илгари идораларда матбуот хизмати ходими штатига соҳадан хабардор, бехабар одам ишга олинган. Кези келганда тан олиш керак, шундайлар ҳозир ҳам айрим идораларда шунча ваколат берилишига қарамай курсини эгаллаб ўтирибди.

Тошкент вилояти хокимлиги бундан мустасно. Боиси, бизнинг таҳририят берган хабарга бугунгидан ҳам тезроқ жавоб берилди.

Бу — “пахта” эмас. Тан олиш, эътироф.

“Муносабат” муносабати билан муносабат билдирдик.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017-2023 йилларда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизими учун ажратилаётган маблағлар қарийб 3,9 баробар ошган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини таҳлил...

Больше похожих статей

×