29.7 C
Узбекистан
Вторник, 16 августа, 2022

Аҳоли хонадонларига энди “газчи” келмайди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,320участниковПодписаться

“Hududgazta’minot” АЖ Матбуот хизмати хабарига кўра, республика бўйлаб 991 мингдан зиёд янги “ақлли” газ ҳисоблагичлар ўрнатилди ва уларда қайд этилаётган маълумотлар автоматик равишда “BillingGaz” тизимига юборилмоқда.   

“Ақлли” ҳисоблагичларни ўрнатиш ишлари жадал давом этаётганидан келиб чиқиб, “Hududgazta’minot” АЖ томонидан илгари истеъмолчиларнинг газ ҳисоблагичларидаги кўрсаткичларни йиғиш ҳамда тизимга киритиш билан шуғулланган инспектор лавозими бекор қилинди. 

“Қабул қилинган қарор газ етказиб берувчи ва абонент ўртасида ўзаро ишончга асосланган муносабатларни ўрнатиш, шунингдек, ГНҲАТ тизимига уланмаган ҳамда аввал ўрнатилган газ ҳисоблагичларидан табиий газ истеъмоли тўғрисидаги маълумотларни “BillingGaz” тизимига киритишда инсон омилини қисқартиришга имкон беради”, — дейилади хабарда.

Янги шартларга кўра, абонент ва табиий газ етказиб берувчиси ўртасидаги амалдаги келишув асосида истеъмол қилинган табиий газ учун тўловларни ҳар ойнинг 10-кунигача амалга ошириш зарур. Етказиб берилган табиий газ учун тўлов шартномада белгиланган муддатларда, ўз вақтида тўланмаган тақдирда, истеъмолчи етказиб берувчига газ етказиб бериш шартномасига мувофиқ, тўлови кечиктирилган ҳар бир кун учун тўлов миқдорининг 50 фоизидан кўп бўлмаган ҳолда, 0,1 фоиз миқдоридаги пеня тўлайди. 

Компания истеъмолчилардан хонадонларига ўзларини газ таъминоти ташкилотларининг инспектори сифатида таништириб келган шахслар билан алоқага киришмасликларини ва уларни ГНҲАТ тизимига уланмаган газ ҳисоблагичларидаги кўрсаткичларни тақдим этмасликни, шунингдек, тўловларни мобил телефон орқали электрон тизимлар ёки банк кассаларига мурожаат қилган ҳолда амалга оширишларини сўради. 

Яқин кунларда истеъмолчилар ГНҲАТ тизимига уланмаган, истеъмолдаги газ ҳисоблагичларининг кўрсаткичларини юборишлари учун махсус Telegram-бот ҳамда илова ҳам ишга туширилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Навбатдаги оммавий қабуллар Тошкент вилоятида бўлиб ўтди

Мурожаатларидан сўнг ўртачирчиқлик Дилноза Худойберганова тумандаги “Шодлик” мактабгача таълим ташкилотига тарбиячи бўлиб ишга қабул қилинган бўлса, оғир ижтимоий аҳволдаги...

Больше похожих статей