Никоҳ қайд этилгани, никоҳда турмаслиги ёки ажралгани тўғрисидаги маълумотномани онлайн олиш мумкин

0
39

Энди мазкур ҳужжатларни Ягона портал орқали олиш имконияти яратилди, дея хабар бермоқда Ягона интерактив давлат хизматлари портали.

Бунда ариза берувчи ЯИДХПда рўйхатдан ўтиб маълумотнома тўлдиради, сўнг белгиланган миқдордаги тўловни амалга оширади. Сўровнома ФҲДЁ органига юборилади.  

ФҲДЁ органи QR-код қўйилган маълумотномани расмийлаштиради ҳамда ЯИДХП орқали юборади.

Агар сўровномада сўралаётган маълумотлар ФҲДЁ органида мавжуд бўлмаса у тегишли равишда Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг ФҲДЁ архивларига юборилади ва бу хақда аризачи хабардор қилинади.

Хизматни кўрсатиш учун керак бўладиган ҳужжатлар — паспорт ёки шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжат нусхаси, ариза берувчи ишончнома асосида ҳаракат қилаётганда — ишончнома нусхаси, ариза берувчининг марҳумга қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлари, ариза берувчи васиятномага асосан меросхўр бўлганда — васиятнома ва марҳумнинг ўлими ҳақида гувоҳнома нусхалари, ариза берувчи қонуний вакил бўлса — уни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси илова қилинади.

Хизмат 3 иш кунида кўрсатилади. Тўлов миқдори — Ягона портал орқали мурожаат килинганида БҲМнинг 4,5 фоизи миқдорида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь