28.3 C
Узбекистан
Четверг, 26 мая, 2022

Суд-ҳуқуқ ислоҳотлари одил судловни таъминлашга хизмат қилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,120участниковПодписаться

Бугунги кунда жамиятда судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини ошириш, фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш чораларини кучайтириш, одил судловни самарали таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича устувор вазифалардан бири бўлиб келмоқда.

Маълумки, “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Қонун Президент томонидан 2021 йил 12 январда имзоланди.

Қонун билан жиноят ишларини назорат тартибида кўриш инстанцияси бекор қилинди.

Суриштирувчи, терговчи, суд мажлиси котиби маълум бир ишда қатнашганидан сўнг кейинчалик уни қайта кўриб чиқиш учун суриштирувни, дастлабки терговни юритишда такроран иштирок этиши, шунингдек суд мажлиси баённомасини юритиши мумкин.

Эндиликда судда жиноят ишини муҳокама қилиш фақат айбланувчиларга нисбатан ва эълон қилинган айблов бўйича олиб борилади (илгари ҳақиқатни аниқлаш мақсадида – айбланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинмаган бошқа шахсларга нисбатан олиб борилган).

Судланувчини янги айблов бўйича жиноий жавобгарликка тортиш асосларини аниқлаш эндиликда судланувчининг, унинг ҳимоячисининг, қонуний вакилининг илтимосномасига кўра ҳам амалга оширилади (илгари ушбу тартиб фақат прокурорнинг ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг илтимосномасига кўра амалга оширилган).

Шунингдек:

— биринчи инстанция судининг қонуний кучга кирмаган ҳукмлари устидан йигирма сутка ичида апелляция тартибида шикоят, протест берилиши мумкин бўлади;

-прокурорнинг айбловдан воз кечиши суд томонидан жиноят ишини реабилитация асосларига кўра тугатишга сабаб бўлиши белгиланди;

-апелляция инстанцияси судининг ҳукми, ажрими устидан кассация тартибида шикоят, протест берилиши мумкин бўлади;

-судланувчи содир этилган жиноятга дахлдор эмаслиги сабабли оқланган тақдирда, оқлов ҳукмининг қарор қисмида жиноят содир этган шахсларни аниқлаш ва уларни жиноий жавобгарликка тортиш учун иш прокурорга юборилиши кўрсатилади;

-кассация тартибида берилган шикоят, протест Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўрилади;

-кассация инстанцияси суди жиноят ишини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг Жиноят-процессуал кодексининг 497-17-моддасида назарда тутилган асосларга кўра киритган кассация протести бўйича кассация тартибида такроран кўриши мумкин бўлади.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, Мурожаатномада баён этилган ташаббуслар ва қонунчилика киритилаётган янги ўзгаришлар суд-ҳуқуқ тизимини ривожланишига, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини сўзсиз таъминланишига хизмат қилади. Шу аснода жамиятимизда адолат ва қонун устуворлиги таъминланиб ижтимоий адолат кафолатланади.

Зеро, суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад шуки, юртимизда яшаётган ҳар бир инсонни рози қилиш, уларнинг эзгу орзуларини рўёбга чиқариш, инсонпарварлик тамойилларига асосланган демократик жамиятни барпо этишдан иборатдир.
Фаррух ТЎРАХОДЖАЕВ,
Тошкент шаҳар судининг
жиноят ишлари бўйича ҳайъати судьяси

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Кучли ёмғир кутилмоқда!!!!

Жорий йилнинг 27-29 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан: Қашқадарё вилояти: Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши,...

Больше похожих статей

Рус