Ярим асрда ёзилган асар

0
114


Бугун Ўзбекистон Миллий Матбуот марказида ажойиб журналист, камтарин ижодкор Шарофиддин Тўлаганов “Турбат йўлидаги қайдлар” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди. Ушбу китоб ижодкорнинг болаликдан то шу вақтгача бўлган умр йўллари, ҳамда ҳаёт ҳақиқатлари ҳақида ёзилган.
Чамаси. 1995 йилнинг баҳор ойлариниг илк кунлари эди. Ўзбекистон радиосига ишга қабул қилинувчилар учун махсус комиссия суҳбатидан ўтишлари лозим бўларди.Китобнинг сўз боши таҳминан шундай сўзлар билан бошланади.
Хонага сочлари тик ўсган йигит кириб келди. Қўлидаги ишга кириш учун ёзилган анкета ҳамда “Ҳалқ сўзи”, “Ўзбекистон овози”, “Тошкент оқшоми”, “Ишонч” каби газеталарида босилган мақолалари авайлаб тикилган папкани комиссия аъзоларига топширди. Хужжат ва мақолалар билан танишиб чиққандек бўлдик. Анкетада “туғилган жойи” деган банд “Чимкент вилояти “ дея тўлдирилган эди. Чимкент вилояти (ҳозирги Туркистон вилояти) да ўзбеклар кўпчиликни ташкил қилади. Аммо ўзлари яшайдиган туманларга қараб уларнинг урф-одатлари. Шевалардан бироз фарқи бор. Шуни инобатга олиб “вилоятнинг қаеридансиз?” дея савол берилди.
-Турбатдан,- дея жавоб берди йигит.

  • Ия, Туроб аканинг қишлоғиданми? –дедим.
    Ўзбекистон ҳалқ шоири Туроб Тўлани назарда тутиб. Қишлоғини билишимизни эшитиб йигитнинг кўзлари чақнаб кетди.
    Бўлажак журналистни саволга тутган, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, ЎзА бош директори Абдусаид Кўчимов эдилар.
    8-9 ёшли болакай ниятини амалга оширриш мақсадида қишлоғи Турбат номини илк мустақил ёзган китобга беришдан иборат бўлди.
    Ёшликдан китобга меҳр қўйган йигит улғайиб, ўз сиёсий қарашлари, ёзган ҳикоялари ортидан жуда катта муваффақиятларга эришди. Устозлар меҳрини қозонди. Жумладан, у ўз қишлоғига бўлган садоқатини ёзган китоби орқали изҳор эта олди. Болаликдан онасидан эшитган хикояларини ушбу китобга киритиб борди. Чунки Шарофиддин тўлаганов зиёли авлоднинг фарзанди. Шу боис у ҳам ёшликдан китобга меҳри бўлакча эди. Ижодкорнинг ёзган китобида Эркин Воҳидовнинг шеърларини кўп бора тилга олганлар. Бундан кўриниб турадики, Эркин Воҳидовнинг шеърларига ихлоси баланд.
    Ушбу китобда Шарофиддин Тўлагановнинг қишлоғида ўтган веқеалар тасвирланган, оққа кўчирилган. Бир сўз билан айтганда реал воқеалар асосида ёзилган десак муболаға бўлмайди. У ўз қишлоғини довруғини танитишга ҳаракат қилди. Китобнинг номи нима учун айнан “Турбат йўлидаги қайдлар”? деб номланганлиги биринчидан, 8 ёшидаги ниятини амалга ошириш учун ҳар гал Тошкентден Турбат сари йўлга чиққанида ҳаёлидан ўтган воқеаларни ён дафтарига қайд қилиб борар эди.
    Биз ҳам Шарофиддин акага кейинги ижодий ишларида муваффақиятлар тилаб, “Турбат йўлидаги қайдлар” китобини ўқиб олам-олам тааьссуротлар олишингизни истаб қоламиз.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь