36.1 C
Узбекистан
Среда, 17 августа, 2022

Қиличбойлик маънавият посбонлари

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,320участниковПодписаться

Пандемия туфайли мамлакатимиз таълим тизимида маълум муддат рўй берган узилиш соҳа вакилларидан яна ҳам изланишни талаб этди. Боиси ҳаёт бир зум тўхтамайди.

“Мактабимиз туман марказидан узоқда бўлмасада, Нукус шаҳридан 120 км олисда жойлашган. Бу ерда 830 нафар ўқувчига 73 ўқитувчи дарс беради. Дарслар асосан икки сменада олиб борилади. Шу кунларда карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган тарзда машғулотлар олиб борилмоқда. Албатта, улуғ маскан — мактабни маълум муддат ўқувчилар ҳам, мураббийларнинг ўзи ҳам роса соғиндилар. Ҳаёт бир зум тўхтамайди, таълим эса мунтазам изланиш, ҳаётдан ортда қолмасликни талаб этади” — дейди биз билан суҳбатда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туманидаги 15-умумтаълим мактаби директори  Муроджон Болтаев.

                                      Жамоанинг изланишлари бесамар эмас.

Амударё туманидаги 15-умумтаълим  мактаби жамоасининг изланишлари кейинги йилларда яхши самара бермоқда. Умумтаълим мактабининг 11 синф ўқувчиси Мустафо Ўрозбоев спортнинг дзю-до тури бўйича Ўзбекистон бўйича умумтаълим мактаб ўқувчилари беллашувида фахрли учинчи ўринни эгаллади ва бу йил Нукус Давлат Университетининг  юридик факультетига имтиёзли равишда қабул қилинди. Мактаб ўқувчиси Нурбек Шеримбетов  физика фанидан беллашувда Қорақалпоғистон Республикаси бўича бир неча  йиллар давомида фахрли 1,2,3 ўринларни эгаллаб, бу йил олийгоҳ талабаси бўлди. Мактаб ўқувчиси Лайло Алимова ўзбек тили ва адабиёти  фанидан “Ёш китобхон”танловида  Қорақалпоғистон Республикасида 2-ўринни эгаллади. Бундай мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Умуман, бу борада Қиличбой қишлоғининг узоқ йиллик тарихга эга бу таълим масканининг кўп сонли мураббийлари жамоаси иш тажрибаси ҳақида алоҳида тўхталиш лозим. Мактабнинг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Баҳодир Раҳимов, ўзбек тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Замира Абдуллаева, рус тили ва адабиёти фанидан Матлуба Акбарова, ўзбек тили ва адабиёти фанидан Гўзал Бекмуродова, немис тили ва адабиёти фанидан Нигора Ўразалиева, математика фанидан Дилмурод Бобожоновлар  30 йиллик педагогик тажрибага эгадирлар. Айни кунларда ўқитувчилар жамоаси 26 октябрь куни ўтказиладиган умумтаълим фанлари анъанавий олимпиадасига тайёргарлик кўрмоқдалар. Эндиликда жамоа вариатив ўқув режалари устида бош қотирмоқда.


Қиличниёзбойнинг эзгу ишлари.

“Бу кенгликлар қадимдан узоқ жангу жадаллар, тарихий ва сирли воқеаларнинг гувоҳи ҳамдир,- дейди мактаб директори Муроджон Болтаев, қадимда 1815 йилларда Қиличниёзбой бошлиқ  олиб борилган ҳашар натижасида овулдан канал қазилиб, Амударёдан сув келтирилади. Атрофимизда Бешовул, Аёқчи, Тошқалъа, Дўрмон ва “Хизр эли” маҳалла фуқаролар йиғини жойлашган ва овулимиз қўшни Хоразм ва Туркманистон Республикалари билан чегарадош. Орадан 1,5 аср вақт ўтсада одамлар элга бош бўлиб сув қазиш ишларини олиб борган халқ қаҳрамони Қиличниёз бобо номини унутмай, қишлоқ номини Қиличбой деб атайди. Биз албатта ёшларга қишлоқ тарихини ҳам ўргатишимиз керак. Бу йўлда изланишдан эса чарчамаймиз.

Қиличбой- чинданда узоқ тарихга эга қишлоқ. Унинг келгуси равнақи маънавият ва таълимнинг  чинакам қалқонлари мураббийлар қўлида. Улар эса “Илмдан бошқа нажот йўқ ва бўлиши мумкин эмас”-деган ҳадиси шарифни азалий эътиқод деб биладилар.

Амударё тумани Халқ таълими бўлимига қарашли  15-сонли умумтаълим мактаби тарихи

1922-23 йилларда Хоразм шўралар жумҳурияти халқ маорифининг қарори билан Хива шаҳридан Қиличбой элига мактаб очиб, деҳқон болаларини саводхон қилиш учун биринчи муаллим Мухторов Юсуф исмли киши келади.

Қиличбой каналининг шимолий қирғоғида (ҳозирги ҳарбий қисм жойлашган жойда) катта масжид бўлиб, шу масжидда Мухторов раҳбарлигида биринчи совет мактаби очилди. (бу мактаб ҳозирги 15-сонли ўрта мактабнинг асоси эди).

Бу мактабда қозоқ графикаси асосидаги араб алифбосининг осонлаштирилган варианти ўқитилади. 1924-25 йилларда 1-3 синфлардан иборат 3 та синф бўлган. 1930-йилда Қиличбой каналининг жанубига Мухторов раҳбарлигида 4 йиллик бошланғич мактаб ишга тушди. Бу мактабнинг номи “Намуна” эди. Мактабда 4 та ўқитувчи бўлган.

1929-30 ўқиш йилидан бошлаб лотин графикаси асосидаги ўзбеклаштирилган алифбода ўқиш олиб борилган.

1936-йилда мактаб 7 йиллик мактабга айланди.

1939-40 йилларда мактабга мактабга “Варашилов” номи берилди.

1951-52 ўқиш йилида мактаб ўрта мактабга айланди. Мактабда 8-9-синф ўқувчилари пайдо бўлди, бу йили ўқувчилар сони 215 тага етди.

1952-53 ўқиш йилида 15 та ўқувчи 10-синфни тугатди. Ўқувчилар сони 296 нафарга етди.

1958-59 йиллардамактабга “Герцен” номи берилди.

1977-83 йилларда ўқувчилар сони 900 га етди.

Ҳозирги кунда мактабда 73 ўқитувчи ишлаб, 840 ўқувчи ўқиб келмоқда. Ушбу мактабни тамомлаб ҳозирги кунда эл хизматида юрган Филология фанлари доктори Зарифбой Дўсимов,”Турон”фанлар академияси академиги Пўлат Худайберганов, “Шухрат” медали соҳибаси Комила Ўразматова, “Шухрат” медали соҳиби Давронбек Бобожанов, Авазметов Бекпўлат “Хуқуқий тарғибот аълочиси”, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис депутати Зумрад Бекатова, Қорақалпоғистон Халқ маъорифи аълочилари Самандаров Жуманазар, Холмуратова Эркиной, Зевар Рахимова, Жуманов Азизбекларни мисол қилиб кўрсатишимиз мумкин.

Ўлжабой Қаршиев


ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 18 август куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида шамолнинг тезлиги секундига 24-27 метргача кучайиши мумкин

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр...

Больше похожих статей