- Advertisement -
Туркия ҳукумати компаниялар учун Россияга экспорт қилиш тақиқланган товарлар рўйхатини тузди. Бу ҳақда Reuters Истанбул қора ва рангли металлар экспортчилари уюшмаси раҳбари Четин Тежделиоғлуга таяниб хабар берди.
“Туркия ҳукумати тақиқланган хорижий товарлар рўйхатини компанияларга топширди ва 1 мартдан бу маҳсулотларни Россияга етказиб беришни тақиқлади”, — деди Тежделоўғлу. Шу билан бирга, унинг аниқлик киритишича, агар маҳсулот Туркияда хорижий қисмлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган бўлса, у тақиқ остида қолмайди.