14 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

Ташқи ишлар вазири АҚШдаги ватандошларимиз билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,190участниковПодписаться
- Advertisement -

БМТ Бош Ассамблеяси 77-сессиясида иштирок этиш учун АҚШга борган мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Владимир Норов Қўшма Штатларнинг етакчи банклари, фондлари, IТ компаниялари, нуфузли олий ўқув юртлари ва тиббиёт муассасаларида фаолият юритаётган юқори малакали ватандошларимиз билан учрашув ўтказди.

Мулоқотда «Oppenheimer» банки бошқарувчи директори Фарҳод Иноғомбоев, «Missed.com» ва «Jafton.com» IТ компаниялари асосчиси Бобир Окилхонов, «Credit Exim» холдинг компанияси директори Дилмуров Асқаров, «New York Life Insurance» суғурта компанияси ходими Дилшод Раҳмонов, «Ernst & Young» компанияси маслаҳатчиси Камол Мавлонов, «44 Oak Capital» девелоперлик компанияси асосчиси Фарҳод Муродов, «Rx2go» логистика компанияси муассиси Эркин Сатторов, Сиракуза университети докторанти Миржаҳон Турдиев, Гарвард университети докторанти, «Dana Farber» саратонни даволаш институти ходими Нилуфар Қаҳҳорова, «Amazon» компанияси бизнес-таҳлил бўйича муҳандиси Шаҳло Хўжаева, «Betaworks Ventures» жамғармаси инвестори Зафар Мирзалиев, шунингдек, «Poetica Coffee» тармоғи таъсисчиси Парвиз Муҳаммадқулов иштирок этди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ҳукуматининг хорижда фаолият юритаётган ватандошларни қўллаб-қувватлаш бўйича асосий устувор йўналишлари, улар учун Ўзбекистонда инвестиция, таълим, ижтимоий-гуманитар ва бошқа лойиҳаларни амалга ошириш учун яратилган шарт-шароит ва имтиёзлар ҳақидаги маълумотлар ватандошлар эътиборига ҳавола этилди.

Диаспорамиз аъзолари Ўзбекистон эмитентларига, жумладан, банклар ва хусусий компанияларга техник ёрдам кўрсатишни давом эттириш, шунингдек Вашингтондаги институционал инвесторлар билан Ўзбекистон молия сектори вакиллари учун учрашувлар ташкил этишга тайёрлигини билдирди.

Таълим йўналиши бўйича АҚШ университетларида ўзбекистонлик ўқитувчи ва талабалар учун амалиёт ташкил этиш бўйича келишувга эришилди. Ўзбекистон ва АҚШ тиббиёт муассасалари ўртасидаги алоқани мустаҳкамлаш, клиник тренинг ўтказиш, даволаш протоколини биргаликда такомиллаштириш йўллари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонлик ёшларни ахборот технологиялари мутахассислиги бўйича ўқитиш, таълим тизимига Американинг илғор тажрибасини, янги методология ва амалиёт дастурларини жорий этиш ҳамда стартапларни ишга туширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон Президенти Фармони билан «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланган «Амазон» компанияси бизнес-таҳлил бўйича муҳандиси Шаҳло Хўжаевага мукофот топширилди. Ш.Xўжaeвa давлатимиз раҳбарига чуқур миннатдорлик билдирди. Ушбу юксак эътироф ҳукуматимизнинг хориждаги ватандошларга нисбатан муносабати буткул ўзгарганидан далолат эканини, уни янги ташаббусларга илҳомлантириб, Ўзбекистон манфаатини илгари суриш йўлида янада кўпроқ ва фаол ишлашга ундашини таъкидлади.

Гўзал ШОКИРЖОНОВА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда

10 мартдан бошлаб республикамизнинг барча ҳудудларидаги табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш тақиқланмоқда. Ушбу тақиқ Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8...

Больше похожих статей

×