27 C
Узбекистан
Четверг, 11 августа, 2022

Ўзбек велоспортчиларининг қадди тик бугун!!!

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,310участниковПодписаться

Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида велоспортнинг трек йўналиши бўйича Осиё чемпионати ўз якунига етди. 18-22 июнь кунлари ўтган мусобақада терма жамоамиз вакиллари 8 та медаль қўлга киритишди.

Бугун чемпионатнинг якуний куни Индира Ганди аренасида Фарруҳ Бобошеровнинг ғалабаси шарафига давлатимиз мадҳияси янгради. Ёшлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси дастурида кечган беллашувларда ҳамюртимиз рақибларини катта фарқ билан ортда қолдиришга эришди.

Велоспорт бўйича ОЧ,
Йигитлар, очколар бўйича гуруҳ пойгаси (U-20)

1. Фарруҳ Бобошеров (Ўзбекистон) – 74 очко
2. Ли Сунгёну (Корея Республикаси) – 24
3. Юмнам Бирджит (Ҳиндистон) – 23

Шунингдек, бугунги беллашувларда Асаль Ризаева омниум, Нафосат Козиева ҳамда Янина Кускова жуфтлиги медисон дастурида бронза медалларига сазовор бўлишди. Шу тариқа, велотрек бўйича Ўзбекистон терма жамоаси қитъа биринчилигини 1 та олтин ва 7 та бронза медаллари билан якунлади.

Жамоамиз қуйидаги йўналишларда медалларга сазовор бўлди:

Олтин:
Фарруҳ Бобошеров – ёшлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси

Бронза:
Янина Кускова – аёллар ўртасида индивидуал пойга
София Каримова – қизлар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси
Владислав Троман – йигитлар ўртасида омниум пойгаси
Янина Кускова – аёллар ўртасида очколар бўйича гуруҳ пойгаси
София Каримова – қизлар ўртасида скретч дастури
Асаль Ризаева – қизлар ўртасида омниум дастури
Нафосат Козиева ҳамда Янина Кускова – аёллар ўртасида медисон, жуфтлик.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

12 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 12 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр...

Больше похожих статей