Бундай эликсирни тайёрлаш учун 100 мл янги сиқиб олинган лимон шарбати, 200 грамм тоза асал ва 50 грамм зайтун ёғини аралаштириб, оч қоринга бир чой қошиқдан истеъмол қиласиз.
Юқорида кўрсатилган пропорцияда (1:2:0,5) ҳар кунлик янги эрталабки порцияни қуйидаги миқдорда тайёрлаш мумкин: 1 чой қошиқ янги лимон шарбати, 2 чой қошиқ тоза асал ва 0,5 чой қошиқ зайтун ёғи.
Агар ушбу аралашмадан доимий равишда истеъмол қилиб борсангиз, ёшариб борасиз – иммунитетингиз кучаяди, саломатлигингиз яхшиланади, юзингиз ранги тиниқлашади, кўзларингиз ялтирайди, терингиз эса силлиқлашиб боради.
Бундан ташқари,жисмингиздаги сизни безовта қилаётган тиқинлардан қутуласиз ва склероз(паришонхотирлик) нима эканлигини унутасиз.