25.8 C
Узбекистан
Среда, 18 мая, 2022

Вакциналар 5-11 ёшли болаларда 90,7 фоиз самара беради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,090участниковПодписаться

Дунёда коронавирусга чалинаётганлар орасида болалар ҳам кўп. Айниқса, COVID-19нинг “омикрон” штамми бугунги кунда жажжи беморлар саломатлигига ҳам хавф солмоқда.

Ваҳоланки, бунга қарши курашишнинг самарали воситаси мавжуд. Шу сабабли ЖССТ ўтган йилнинг июнь ойида 5-11 ёшли болаларни эмлашга рухсат берди.

Сабаби ушбу ёш гуруҳидаги болалар ўртасида коронавирусга қарши эмланиш 90,7 фоиз самарадорлик кўрсатди.

Бу имкониятдан биринчи бўлиб Хитой фойдаланди. Мамлакат расмийлари июль ойидаёқ “Sinovac” ва “Sinopharm” компаниялари вакциналарини уч ёшдан ошган болаларда қўллашни маъқуллади.

15 сентябрдан эса Кубада икки ёшли болалар ўртасида эмлаш кампанияси бошланди. Сал ўтиб, яъни 15 октябрдан бу сафга Эквадор ҳам қўшилди. Бу ерда 5-11 ёшли болалар ҳам “Pfizer”нинг одатдаги дозаси учдан бир қисмини, олти ойдан кейин эса ушбу вакцинанинг иккинчи компонентини, каттароқ ёшдагилар интерваль билан икки марта “Sinovac” дозасини олишга киришди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойидан АҚШда ҳам худди шу ёшдагиларни “Pfizer – BioNTech” вакцинаси билан эмлашга рухсат берилди.

Қолаверса, Германия, Испания, Греция, Италия, Португалия, Франция, Венгрия, Исроил, Бразилия, Австралия каби қатор давлатларда ҳам кичик ёшли ўғил-қизларни эмлаш тадбирлари давом эттирилмоқда.

Буюк Британия, Канада, Бельгия, Эстония, Саудия Арабистони ҳукуматлари ҳам шу ёшдаги болаларни эмлашга рухсат берган.

Коста-Рика эса дунёда 5 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун COVID-19га қарши мажбурий эмлашни жорий қилган биринчи давлат бўлди. Бу ерда вакцинация жараёнлари 2022 йил март ойидан бошланади. Япония ҳукумати эса ушбу ёшдаги ўғил-қизларни эмлашга февраль ойидан киришмоқчи.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2022 йил 17 май куни дунёда ва юртимизда қандай воқеалар юз берган ва қандай байрамлар нишонланади?

🎁БАЙРАМЛАР 🇺🇳Халқаро электроалоқа куни🇺🇳Халқаро гомофобияга қарши кун🇳🇴Норвегия - Конституция куни ⏳ ТАРИХДА 1718 йил. Инглиз ихтирочиси Жеймс Пакл дунёдаги биринчи пулемётга патент...

Больше похожих статей

Рус