29.7 C
Узбекистан
Вторник, 16 августа, 2022

Ўзбекистон Кинематография агентлиги, пойтахтдаги университетга фильмлар яратиш учун маблағ ажратади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,320участниковПодписаться

Ўзбекистон Кинематография агентлиги Маданият ва санъат институтига, ёшлар ҳақида фильмлар яратиш учун 1 миллиард сўм ажратади. Маблағлар университет талабалари томонидан ёшларга оид қисқа метражли фильмлар яратишга сарфлаш учун мўлжалланган.

Бугун Киночилар уйида бўлиб ўтган “Парининг туҳфаси” фильми намойиши чоғида, бу ҳақидаги меморандум имзоланди.Лойиҳа доирасида, Янги Ўзбекистонга бағишланган 3 та эртак-фильм ва 6 та фильм суратга олинади.“Барча фильмлар “Дебют” танлови лойиҳасида бирлаштирилади. Йил охирига келиб, талабалар ўз ишларини тақдим этишлари керак бўлади,” — деди Ўзбекистон Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов.

“Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни ижодий лойиҳаларга кенг жалб этиш, давлат ижтимоий сиёсатининг устувор йўналиши ва Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг кўрсатмасидир,” дея таъкидлади у. “Куни кеча барчамиз Ўзбекистон Президенти иштирокидаги катта тадбир – Ёшлар кунини нишонлаш маросимида иштирок этдик. Республикамиз раҳбарининг ташаббуси билан, ёшлар учун қандай улкан лойиҳалар амалга оширилаётганини кўриб турибмиз. Бу тадбир эса, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг бир қисмидир”, – дея эътироф этди Фирдавс Абдухолиқов.

Ўзбекистон Маданият ва санъат институти ректори Иброҳим Йўлдошев Кинематография агентлигига, талабаларга яратиб берилаётган имкониятлар учун миннатдорчилик билдирди.

– Университетимизда бир вақтнинг ўзида, ҳам бўлажак режиссёрлар ва сценарийнавислар, ҳам операторлар ва актёрлар таҳсил олмоқда. Шунинг учун, уларга биргаликда ишлаш- қулай. Бизнинг ҳисоб-китобларимизга кўра, лойиҳада институтнинг 300-500 нафар талабаси қатнашади. Улар учун эса, бу нафақат ўзини ижодий жиҳатдан юзага чиқариш, балки пул ишлаш учун ҳам ажойиб имкониятдир”, — деди Иброҳим Йўлдошев меморандумни имзолаш маросимида.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Навбатдаги оммавий қабуллар Тошкент вилоятида бўлиб ўтди

Мурожаатларидан сўнг ўртачирчиқлик Дилноза Худойберганова тумандаги “Шодлик” мактабгача таълим ташкилотига тарбиячи бўлиб ишга қабул қилинган бўлса, оғир ижтимоий аҳволдаги...

Больше похожих статей