34.3 C
Узбекистан
Среда, 17 августа, 2022

Актер Бахшилло Фатуллаев учун ҳозир ижод қайнаган палла

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,320участниковПодписаться

Актёр Бахшилло Фатуллаев шу кунларда ўзбек ва турк киноижодкорлари томонидан суратга олинаётган “Юр муҳаббат” сериалида Турғун исмли бадавлат тадбиркор ролини ижро қилмоқда.
Сериал продюсери Руслан Мирзаев, режиссёр Шуҳрат Саломов. Сериалда таниқли ўзбек актёрларидан Улуғбек Қодиров, Гавҳар Зокирова, Ситора Алимжонова ва бошқалар иштирок этишмоқда. Сериалда шунингдек, турк актёрлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
Бу сериалда актёр Бахшилло Фатуллаев қаҳрамони тадбиркор Турғун дастлаб, томошабинда салбий образдек таассурот қолдиради. Унинг укаси Мурод жиноятчи. Аммо, Турғун ўз укасининг ҳаракатларини ёқламайди. Унинг ўз ҳақиқати бўлиб, ўз дунёқарашига эга инсон.
Сериал давомида дастлаб ҳеч нарсадан ками йўқ, беташвишдек кўринган Турғуннинг юрагини, йиллар давомида кемириб келаётган дарди борлиги аён бўлади. У томошабинлар ўйлаганидек жиноятчи эмас.
Турғун ўзининг ёшлик даврида қилган энг катта хатосини тузатишга умр бўйи ҳаракат қилиб келаётган инсон бўлиб чиқади. Бу хато, уни йиллар давомида ҳаловатини ўғирлаган, юрагига тошдек ботган эди. Бахшилло Фатуллаев ижросидаги бу ролни кўриб, томошабинлар бир умр айбдорлик ҳисси билан яшаш қанчалик оғирлигини тушунадилар. Қанчалар бадавлат ва катта имкониятга эга бўла туриб, ёшликдаги биргина хатосини тузата олмаётгани туфайли, ҳеч нарса татимаётган бу қаҳрамон, Бахшилло Фатуллаев ижросида янада дардли характерда намоён бўлиши шубҳасиз.
Қаҳрамон ўз хатосини тузатишининг имкони борми? Буни албатта, сериални кўриб билиш мумкин.
Бу характерли образни яратишга ҳам актёр Бахшилло Фатуллаев катта масъулият билан ёндошмоқда.
Сериалнинг суратга олиш ишлари Ўзбекистон ва Туркияда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 18 август куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида шамолнинг тезлиги секундига 24-27 метргача кучайиши мумкин

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр...

Больше похожих статей