28.3 C
Узбекистан
Четверг, 26 мая, 2022

Ўзбекистон давлат санъат музейи янги бинода фаолият юритади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,120участниковПодписаться

Ўзбекистон Давлат санъат музейининг янги биноси учун муҳандислик ва режалаштириш ечимларига бағишланган тақдимоти бўлиб ўтди. Музейнинг архитектура лойиҳаси бутун дунёга машҳур архитектор, Pritkserov мукофоти совриндори Тадао Андонинг «Tadao Ando Architect & Associates» меъморчилик бюроси иштирокида амалга оширилмоқда.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори Гаяне Умерова, қурилиш вазири ўринбосари Насрулло Бобоев “Atelier Brückner” бюроси вакиллари, бюронинг бошқарув ҳамкори Эберхарт Шлаг, шунингдек Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  «Tashkent city» қурилиш дирекцияси вакиллари қатнашишди.

Давлат раҳбари топшириғига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси таниқли ўзбекистонлик инвестор ва хайриячи Алишер Усмонов асос солган «Санъат, фан ва спорт» хайрия жамғармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Давлат санъат музейи янги биносининг қурилиши лойиҳасини амалга оширмоқда.

Ўзбекистон Давлат санъат музейи янги биносининг қурилиши 2022-2023 йилларда Тошкент шаҳрида, “Абулқосим мадрасаси”, «Истиқлол» санъат саройи ва Алишер Навоий ҳайкали оралиғида олиб борилади.

Давлат санъат музейи янги биносининг тўлиқ тақдимоти 2022 йилнинг апрель ойида намойиш этилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Кучли ёмғир кутилмоқда!!!!

Жорий йилнинг 27-29 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан: Қашқадарё вилояти: Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши,...

Больше похожих статей

Рус