Саида Раметова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист

0
167

— Аввалги кинофестивалларда жудаям ёш эдик. У пайтларда ҳозиргидек катта санъаткорлар билан яқиндан мулоқот қила оладиган даражада эмасдик, уларга ҳавас билан боқардик, холос. Шундай бўлсада, жуда қувонардик. Тўғри, охирги йилларда ўзбек киноижодкорлари ҳамда хорижлик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда кўплаб янги лойиҳалар, салмоқли фильмлар суратга олинди. Лекин киноижодкорлар учун айнан бу кинофестивалнинг аҳамияти бутунлай бўлакча. Буни қаранг, орадан шунча йил ўтиб, яна Тошкент халқаро кинофестивали тикланди.

Насиб этса, Ҳиндистон делегацияси вакилларига ҳамроҳлик қилиш менга ва яна бир нечта ҳамкасбимга топширилди. Ўзим бу давлат санъатини жудаям яхши кўраман ва уларнинг ижодига ишқибозман. Бугундан ҳинд санъати, келаётган актёрлар, ижодкорлари ҳақида янаям кўпроқ маълумотга эга бўлиш учун ҳам изланаман. Худо хоҳласа, кинофестивални кўтаринки кайфиятда ўтказамиз!

Эслатиб ўтамиз, кеча Тошкент халқаро кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Кинофестивалнинг бош ҳомийлари “Bosch” TM ҳамда “Easy Booking”.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь