28.8 C
Узбекистан
Суббота, 20 апреля, 2024

Ботир Зокиров, тасвирий санъат кўргазмасини эълон қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,250участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров таваллудининг 85 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида” 2020 йил 2 декабрдаги ПҚ-4908-сон қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Бадиий академияси Ботир Зокиров номидаги фонд билан ҳамкорликда “Қўшиқ суратини чиз” номли тасвирий санъат кўргазмасини эълон қилади.

Атоқли эстрада хонандаси, рассом ва шоир хотирасига бағишланган мазкур экспозиция 2021 йилнинг 7-30 май кунлари Ўзбекистон Бадиий академияси Марказий кўргазмалар залида намойиш этилади.

Лойиҳанинг ижодий концепцияси “Қўшиқ суратини чиз” кўргазмаси номида ўз ифодасини топган. Ўтган аср 60-йилларида суратга олинган шу номли мусиқавий фильмда Ботир Зокиров қўшиқ куйлаб, расм чизаётгани гавдаланган эди.

☑️Шу муносабат билан кўргазманинг асосий ғояси – мусиқа оламини тасвирлар орқали ифодалашдан иборат.(Изоҳ: композиция ғояси сифатида, бошқа сюжетлардан ташқари Ботир Зокировнинг қўшиқ репертуаридан жой олган Араб тангоси, Мажнуннинг монологи, Карвон қўшиғи ва бошқа образлардан фойдаланиш мумкин).

☑️Лойиҳада тасвирий санъатнинг мольберт расмлари, графика, ҳайкалтарошлик ва бошқа йўналишларида ижод қилувчи рассомларнинг иштирок этиши кўзда тутилган.

☑️Унда таниқли усталар, рассомлар, Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзолари қаторида санъат олий ўқув юртларида ёки хорижда таҳсил олаётган талабалар ўз ишларини намойиш этишлари мумкин.

🔼Кўргазмага саралаш босқичи:
Аризаларни қабул қилиш жараёни Ўзбекистон Бадиий академиясининг www.art-academy.uz веб-сайти ҳамда Telegramдаги https://t.me/artacademyuz расмий каналида бу ҳақда ЭЪЛОН берилган кундан бошланади ва шу йил 26 апрелига қадар давом этади.

🔼Рўйхатдан ўтиши учун Telegramдаги (90) 186-57-35 рақамга мурожаат қилиш ва қуйидаги маълумотлар тақдим этилиши лозим:

🔼a) Шахсий маълумотлар — тўлиқ исми шарифи, туғилган йили ва яшаш жойи;

🔼б) Тақдим этилаётган ижодий ишнинг фото нусхаси (формати ва унда қўлланилган материал ҳақида маълумот илова этилади).

✔️Аризалар натижасига кўра, экспертлар махсус гуруҳи томонидан 5 тагача бадиий ишлар танланади.

✔️Тасдиқланган асарлар 26-30 апрель кунлари давомида Марказий кўргазмалар зали (Ш.Рашидов кўчаси 40-уй, боғланиш учун тел.: (71) 256-51 46) да қабул қилинади.

✔️Лойиҳа жараёни ОАВда, ижтимоий тармоқларда ёритиб борилади.

✔️Кўргазма якунида Ботир Зокиров номидаги фонд томонидан энг ёрқин расмларнинг репродукциялари жамланган календарь чоп этилиши кўзда тутилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Маҳкумларга масофали видеоучрашувдан фойдаланиш ҳуқуқи берилиши мумкин

ИВ Жиноят кодексга озодликдан маҳрум этилган шахсларга уларнинг яқинлари билан суҳбатлашишга доир ўзгартиришлар киритилиши тўғрисидаги қонун лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ички...

Больше похожих статей

×