27 C
Узбекистан
Четверг, 11 августа, 2022

Ерларни хатловдан ўтказиш ишларида қўлланилаётган замонавий техникалар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,310участниковПодписаться

2022 йил 1 январ ҳолатига Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-худудий чегарасидаги жами ерлари 44 млн 892 минг гектарни ташкил этади. Ушбу майдонлар (ер фонди) фойдаланиш мақсадига қараб 8 та тоифага бўлинади.

Булардан қишлоқ хўжалиги ерлари 22 млн. 116 минг гектарни ташкил этиб, шундан суғориладиган ерлар 3 млн 200 минг гектардан ортиқ.

Хатлов ишлари ананавий тарзда рулеткаларда, қўлда саржинда, қоғозга ёзиб эмас, юқори аниқликдаги замонавий ўлчов асбобларидан фойдаланган ҳолда бажарилмоқда. Бундан кўзланган мақсад кластерлар, фермер хўжаликлари ва бошқа ердан фойдаланувчиларнинг ўзларига тегишли ер майдонлари ва чегараларини аниқ,  шаффоф ҳолда ер ҳисобини юритиш.

Бу йўналишда Швецариянинг Leica компанияси билан олдиндан ҳамкорлик қилиб келинмоқда. Ҳозирги кунда Республика аэрогеодезия марказимида Leica компаниясининг TS 02, TS 11, GS 10 ва GS 18 маркали юқори аниқликка эга бўлган электрон тахеометр ва GPS қурилмалари мавжуд.

Шунингдек доимий ишлаб турувчи 50 та GNSS станциялар ҳам Leica компанияси қурилмаларидан иборат. Ҳозирги кунда узлуксиз ишлаб турган GNSS станциялар қурилмаларига боғланган ҳолда хатлов ишларини амалга ошириш учун замонавий GPS ускуналаридан фойдаланилади.

Бунгунги кунда бу станцияларга талаб юқорилигини инобатга олиб,
2022-2023 йилларда Миллий географик ахбороттизимини яратиш доирасида юқоридаги 50 та станция тўлиқ қамраб олинмаган ҳудудларда қўшимча яна 80 та GNSS-сors станциялар ўрнатиш режалаштирилган.

Ушбу станциялар ишга тушиши билан республика ҳудудини 30 км радиусда тўлиқ қамраб олинади.

2021 йилда Республикамизнинг турли ҳудудларида аэрофотосуратга олиш ишлари амалга оширилди. Давлат ер кадастрини юритиш учун 1:500 — 1:25 000 масштабгача бўлган ортофотопланлар яратилмоқда. Ушбу ортофотопланлардан ҳаттоки 5 см. катталикдаги гугурт қутини ҳам электрон тарзда катталаштириб кўриш мумкин. Бу дегани жойлардаги барча топоэлементлар (ариқ, зовур, йўл, контур чегаралари, қувурлар ва бошқалар)ни ArcGIS дастуридан фойдаланган ҳолда бемалол аниқ кўриш имконини беради.

DMC III рақамли замонавий аэрокамера ёрдамида 1200 — 3200 м.гача баландликда бўлган масофадан туриб аэросуратга олиш имконияти мавжуд. Масофага боғлиқ ҳолда 5-14 см гача аниқликда карталар яратиш имконини беради. Ушбу камера АН-2 самолётига ўрнатилган ҳолда фойдаланилмоқда ва ҳозирги кунгача республиканинг 5 млн. 200 минг гектар майдонларнинг аэросуратлари тайёрланди ва йил якунига қадар яна 5 млн. гектар майдонда аэросуратга олиш ишлари бажарилиши режалаштирилган.

Хатлов ишлари ВМ 299-сон қарорга асосан 4 босқичда амалга оширилади:

— I босқичда туманларнинг суғориладиган ҳудудларида 1:10 000 бошқа ҳудудларида 1:25 000 масштабга тайёрланган ортофотопланга маъмурий ҳудудий бирликлар чегаралари тушурилади.

II босқичда дешифровка ишлари, яъни хар бир ердан фойдаланувчиларнинг контурлари ва топоэлементлари хатловдан ўтказилиб, такрорланмас янги контур рақамлари берилади, ҳамда электрон рақамли қишлоқ хўжалиги хариталари ва қайдномалари яратилади.

 — III босқичда янги харита ва қайдномалардан фойдаланган ҳолда ҳар бир ердан фойдаланувчининг контурлар сонидан қатъий назар битта объект сифатида хатловдан ўтказиб, алоҳида тартиб рақам берилади.

 — IV босқичда хатлов натижалари асосида ArcGIS дастурида ҳудуддаги ердан фойдаланувчиларнинг чегаралари тушурилган 1: 10 000 ва 1:25 000 масштаблардаги қишлоқ хўжалиги хариталари яратилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

12 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 12 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр...

Больше похожих статей