27 C
Узбекистан
Четверг, 11 августа, 2022

Транспорт вазирлиги: Халқаро ҳамкорликларимиз бардавом бўлаверсин

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,310участниковПодписаться

Транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов Жанубий Кореянинг “Hyundai Engineering & Construction Co.,Ltd.” компанияси Россия ва МДҲ давлатлари бўйича минтақавий директори Джанг Хан Гю билан учрашди.

Учрашувда томонлар транспорт ҳамда йўл хўжалиги соҳасида ўзаро ҳамкорликда инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш имкониятларини муҳокама этишди.

Хусусан, Корея томони давлат хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилиши режалаштирилган пуллик автомобиль йўлларини қуриш лойиҳасида иштирок этишга қизиқиш билдираётганлигини маълум қилди.

Шу муносабат билан Джанг Хан Гю ушбу йўналишдаги лойиҳалар юзасидан маълумотлар алмашиш, кореялик мутахассислар томонидан ўз таклифларини тайёрлашда амалий ёрдам сўради.

Томонлар учрашувда кўтарилган масалалар юзасидан ўзаро ҳамкорликдаги ишларни давом эттиришга, шунингдек, тез орада бевосита компания раҳбарияти иштирокида учрашув ташкил этишга келишиб олишди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

12 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 12 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр...

Больше похожих статей