29.7 C
Узбекистан
Вторник, 16 августа, 2022

Давлат тест маркази: «Ёлғон маълумотларга ишонманг!»

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,320участниковПодписаться

Давлат тест маркази веб-сайтида ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида расмий мурожаат билан чиқиш қилди:
«Борган сари турли ўқув марказлари ва сайтлар томонидан диагностик тест хизмати йўлга қўйилгани тўғрисида эълонлар кўпайиб бормоқда.

Албатта, бундай хизматларнинг йўлга қўйилиши ва диагностик тест синовлари ўтказилиши абитуриентлар учун фойдали, агар улар ёлғон маълумотларсиз, тўғри маълумот берган ҳолда сифатли ташкил этилса.

Афсуски, ҳар доим ҳам ундай эмас. Айримлар ўз манфаатини устун қўйган ҳолда кўпроқ фойда олиш мақсадида Давлат тест маркази номидан фойдаланишни ва ёлғон маълумотлар билан талабгорлар сонини оширишни одат қилиб олмоқда.

Мана шундай ҳолатлардан бири Bunker School ўқув маркази билан кузатилмоқда.

Уларнинг телеграм боти ва администрацияси томонидан берилган маълумотларда гўёки тест топшириқлари Давлат тест марказининг 2022 йилги янги базасидан олингани иддао қилинмоқда.

Bunker School академияси
Bunker School академияси

Лекин бу умуман ҳақиқатга тўғри келмайдиган, ёлғон маълумотлардир.

Давлат тест маркази мутахассислари томонидан уларнинг абитуриентларга тақдим этаётган тест топшириқлари ўрганиб чиқилганда қуйидагилар аниқланди:

  • Bunker School ўқув маркази томонидан талабгорларга берилаётган тест топшириқлари Давлат тест марказининг @e_dtm_bot телеграм ботидан олинган диагностик тест топшириқларидир;
  • мазкур тест топшириқларининг бирортаси 2022 йил учун шакллантирилаётган тест топшириқларига тааллуқли эмас;
  • Bunker School ўқув маркази томонидан тўғри жавоб сифатида тақдим этилаётган тест топшириқларининг калитларида хатолар мавжуд;
  • бунинг натижасида тест топширган талабгорларнинг ишлари ўқув маркази томонидан хато текширилмоқда ва талабгорларга нотўғри тавсиялар берилмоқда.

Давлат тест маркази диагностик тест синовлари бўйича ҳеч бир сайт ёки ўқув маркази билан ҳамкорлик қилмайди«, дейилади унда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Навбатдаги оммавий қабуллар Тошкент вилоятида бўлиб ўтди

Мурожаатларидан сўнг ўртачирчиқлик Дилноза Худойберганова тумандаги “Шодлик” мактабгача таълим ташкилотига тарбиячи бўлиб ишга қабул қилинган бўлса, оғир ижтимоий аҳволдаги...

Больше похожих статей