31.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 3 июля, 2022

Ўзбекистоннинг ёш олимлари учун янги рақамли имконият

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,210участниковПодписаться

Магистратура ёки докторант бўлдингиз-ми?! Илм йўлида ўз фаолиятингизни давом эттириш ва мамлакат ривожи учун ҳиссангизни қўшиш ниятингиз бор-ми? Унда  жиддий киришишингиз лозим. Илмий мақолалар, конференциялар, стажировка, илмий журналлар. Бундай жараёнларни ўтказмаган илм эгаси бўлмаса керак.

Соҳам бўйича магистратура босқичини тамомлагач, илм-фан соҳасини ривожлантириш йўлида илмий иш қилиш мақсадида докторантурага  муваффақиятли қабул қилиндим. Ўз навбатида илмий фаолиятимда амалга оширилиши лозим бўлган бир неча талабларга дуч келдим. Нафақат мен, балки эндигина фаолиятини бошлаган  ёш олимлар ва тадқиқотчиларда ҳам шундай. Мазкур вазиятда менга Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан йўлга қўйилган “Миллий илмий портал”и қўл келди. Миллий портал Ўзбекистон олимлари ва тадқиқотчилари шунингдек, жаҳон илмий ҳамжамияти вакиллари учун илк маротаба йўлга қўйилган бўлиб, бир қанча контентларни ўз ичига олган. Бу портал ҳақида атрофлича маълумотга эга бўлиш мақсадида, лойиҳа иштирокчиларидан бири Илмий-техник ахборот марказининг директор ўринбосари Саидбек Бобомуродовга юзландик. Ёш изланувчан Саидбек билан порталнинг жамиятдаги ўрни ва ҳозирги кунда қай даражада эканлиги тўғрисида суҳбатлашдик.

Олий таълим муассасалари ҳақида барча маълумотлар – бизда

–Миллий илмий портал — бу кўп функцияли веб-портал.  Ўзбекистон ва жаҳон илмий ҳамжамияти вакиллари учун керакли бўлган барча маълумотларни ўз ичига олади. Платформа асосан илмий изланиш олиб борувчи инсонлар, олий таълим тизими ва илмий тадқиқот муассасаларида фаолият юритувчилар учун,  бир сўз билан  айтганда, илм аҳли учун мўлжалланган – дейди Саидбек.

Ҳозирги кунда Республикамизда илм-фанининг ҳолатини,  ютуқларини юксалтиришни мақсад қилганмиз. Бир неча йил аввал илмга кириб келган ёш олимларимиз ўзларига керакли маълумотларни кутубхона, соҳага оид манзилларга,  илмий йўналишда фаолият юритаётган профессорларимиздан олишарди ёки дунёда юз бераётган маълумотлардан бохабар қолишар эди. Шу боис, биз илм-фанга оид барча жабҳаларни, илмий лойиҳалар, дунё илмий нашрлари тўғрисидаги маълумотлар ва бошқа кўплаб имкониятларга эга базани бир порталга жамладик. Бу ҳозирги рақамлаштирилган замон учун шакллантирилган илк энг қулай ва керакли бўлган платформа десам айни ҳақиқатни айтган бўламан.

Биринчи қадамда биз олий таълим ва илмий тадқиқот муассасалари тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар базасини йиғдик. Жумладан,Ўзбекистонда мавжуд 140 дан ортиқ маҳаллий ва хорижий олий таълим муассасалари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академиясининг 35 та илмий ташкилоти, вазирлик ва идоралар ҳузуридаги 77 та ихтисослаштирилган илмий ташкилот, 32 та давлат бошқарув органнинг умумий маълумотларини шакллантирдик. Бундаги ютуғимиз, айрим ташкилотларнинг маълумотлари ҳатто Google платформасидан топишни имкони йўқ эди, сабаби киритилмаган бўлган. Афзаллиги, мазкур маълумотлар базаси олий таълимга кирувчилар ҳамда илмий иш қилишни истаганлар учун қўл келади. 

Жаҳон стандартларига хос IMRAD услуби ҳам атрофлича тушунтирилган

Докторантура босқичи бу бўлажак олимларимиз учун илм-фанга қўйилган жиддий қадам.

Бир неча йил аввал олимларимиздан илмий иш қилиши учун хорижий базаларнинг умумий контентини топишда изланиш талаб этилар эди. Уларнинг аксариятини ҳаққонийлигини текшириш ҳам бирмунча қийинчилик туғдирарди. Конференциялар ва грантлар турли сайтларда, телеграм каналларида бериб борилган ва аксарият ишончсиз манбалар бўлган. Мана шундай енгилликларни яратиш мақсадида “Миллий илмий портал” тизимига “докторантура” контенти киритилди, – дейди ҳамсуҳбатимиз. Ушбу контентда йўналишга оид норматив ҳужжатлар, қабул квоталари, рўйхатга олиш жараёнлари ва ихтисослик шифрлари киритилди.

Контентдан мақола ёзиш бўйича қўлланма ва йўриқнома ҳам жой олган. Жаҳон стандартларига хос IMRAD услуби ҳам атрофлича тушунтирилган. Илмий иш қилувчилар орасида кўп ҳолларда илмий журналларда мақола чоп этиш бўйича қийинчиликларга дуч келишади. Тадқиқот мавзуси бўйича рейтинг журналларини танлаш, қандай қилиб юқори сифатли мақола тайёрлаш ва уни рейтинги юқори хорижий журналларда чоп этиш мумкинлиги каби маълумотлар киритилди. Одатда уларда “йиртқич” журналларни аниқлашга қийинчилик мавжуд. Ҳақиқатда бу энг муҳим. Сабаби, 2020 йил Ўзбекистон “йиртқич” журналларда мақола чоп этиш бўйича ренгтингда энг юқори ўринни эгаллаган эди. Бундай ҳолатни бартараф этишда кичик бўлсада кўмак бериш учун, ноширлик фаолияти контентига маҳаллий ва хорижий илмий базаларнинг асосий web-порталини киритдик. Фойдаланувчилар илмий базалардан рўйхатдан ўтиб, илмий мақолаларини муҳаррирларга юборишлари ва илмий журналларни танлашлари мумкин. Шунингдек, ноширлик бўлимида илмий стажировкалар ва Erasmus, Horizon Europe томонидан эълон қилинадиган грантлар ҳам жой олган.

Илмий ва инновацион инфратузилма бўйича навигатор

Миллий илмий порталида инфратузилма навигатори йўлга қўйилди. Ушбу навигатор инновацияга доир объектлар, технопарклар, IT парклар, инкубаторлар, акселераторлар, консальтинг фирмалар, эркин иқтисодий ва кичиқ иқтисодий зоналар тўғрисида маълумотлар киритилган. Ҳар бир қизиқувчи стартапёр ёки бирор бир бизнес бошлашни истаган ёшлар қуйидаги маълумотлар орқали ташкилотлар тўғрисида умумий маълумотларга эга бўлишади. Шунингдек, мамлакатимизга ташриф буюрган инвесторлар ҳам мазкур маълумотлардан ўзларини бизнеслари учун фойдаланишлари мумкин. Умуман олганда порталнинг афзаллик жиҳатлари кўп бўлиб, уни бир мақолада мужассам этиб бўлмайди. Минг бора сўзлагандан бир бора кўрган афзал деганларидек “Миллий илмий портал” сизнинг фаолиятингиз йўлидан фойдали контент бўлади деб умид қиламиз, зора, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан йўлга қўйилган ҳар бир имконият жамиятда илм-фаннинг ривожи учун муҳимдир.

                                                                                                                                                               Азиза АСЛАНОВА

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Президент: Оғизбирчилигимизни асраб-авайлаш, тинчлик ва барқарорлик муҳитини сақлаш – барчамизнинг бурчимиздир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 июль куни Нукус шаҳрига ташриф буюрди.Маълумки, айни кунларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ислоҳ қилиш...

Больше похожих статей

Рус