30.1 C
Узбекистан
Суббота, 20 апреля, 2024

Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида талабалар учун юртимиздаги илк мультимедия студияси очилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,250участниковПодписаться
- Advertisement -

Бугун “Янги Ўзбекистон. Янги нигоҳ” медиа-ҳафталиги доирасида “Севимли” телеканали ва ЎзЭОАВМА ҳамкорлигида Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида мамлакатимиздаги илк талабалар мультимедиа студияси очилмоқда.

Бу ерда энг фаол ва ташаббускор талабалар гуруҳи журналистиканинг амалий кўникмаларини ўзлаштиришлари, шунингдек талабалар ҳаёти билан боғлиқ янгиликларни мазкур ёшлар лойиҳасини ўз ҳомийлигига олган “Севимли” телеканали орқали ёритишлари мумкин. Олдинда ёшларни оммабоп интернет ва телевизион платформаларда ишлаш жараёнлари кутмоқда, ҳозир эса, улар маҳорат дарслари, семинар-тренинг машғулотлари орқали ўз кўникмаларини оширишлари, ўз услуб ва йўналишларини топишлари  зарур.  Бундан ташқари, “Пойтахт” радиоси билан ҳамкорликда радиостудия ҳам очилади. Бошловчи радиожурналистлар учун амалиёт, лойиҳаларни жорий қилиш, ёшларбоп кўнгилочар дастурлар тайёрлаш учун эфир вақти ажратилади.

«Айни пайтда медиа-ҳафталик қизғин паллага кирди, ёшлар учун бир неча кунлик семинар машғулотлари ёшлар учун медиа-майдончалари ўз самарасини бера бошлаганини кўрсатмоқда. Хорижий мураббийлар ҳам ёшларимизнинг интилиши ва шижоатларини эътироф этишмоқда. Биргина мураббийй машғулотларига биринчи куни 20 нафар талаба қатнашган бўлса, иккинчи куни уларнинг сони 40 нафарга етган. Ҳолбуки, бўлажак журналистларимиз учун бу машғулотларга қатнашиш мутлақо ихтиёрий, — деди ЎзОАВМА раҳбари Фирдавс Абдухолиқов.

Талаба ёшлар учун замонавий базалар Ўзбекистоннинг бешта университетида, ОАВ соҳасида кадрлар тайёрланадиган факультетлар қошида ташкил қилинади. Бу ташаббус ўзаро меморандумлар воситасида мустаҳкамланади. Бугун Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот технологиялари университети ва Ўзбекистон Давлат санъат ва маданият институтида ЎзЭОАВМА билан ана шундай ҳужжатлар имзоланади.

«Аввало, медиа-ҳафталик ташкилотчиларига ўз миннатдорлигимни изҳор қилмоқчиман: ҳамма нарса энг юқори андозаларга  мувофиқ ва ҳозирги жараёнлардаги  энг юқори  ҳимоя даражалари  билан тартибга солинган. Тадбирнинг ўзи, таклиф этилган мутахассислар бизда ёрқин таассуротларни уйғотмоқда ва бугун биз кузатиб бориш имкониятига эга бўлган оқимга қўшилиш имкониятига эга бўлдик. Ҳозир қанчалик хурсанд эканимни сўз билан ифодалаб беролмайман», — деди Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг Халқаро журналистика ва жамоатчилик билан алоқалар факультети 1-босқич талабаси Виктория Зубаирова.

Медиа-ҳафталик доирасида ихтисослаштирилган университетлар ва факультетлар талабалари PR ва СММ, журналистика, операторлик маҳорати, монтаж ва бошқа йўналишлар бўйича малака оширадилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда Мудофаа вазирлиги қўшинлари ҳарбий бўлинмаларининг тантанали пиёда юриши ўтказилади

Тадбир аҳолида Ватан ҳимоячиларига нисбатан фахр ва ифтихор туйғуларини ошириш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилмоқда. Қуролли Кучлар академияси (Мустақиллик...

Больше похожих статей

×