18.3 C
Узбекистан
Пятница, 26 апреля, 2024

2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоблашда базавий миқдорни 10 баробаридан 12 баробарига ошириш кутилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

2023 йил 1 январдан пенсияни ҳисоблашда базавий миқдорни 10 баробаридан 12 баробарига ошириш кутилмоқда

Ўзбекистонда инсон қадрини улуғлашга йўналтирилган ижтимоий ҳимоя сиёсати доирасида пенсия тизимини такомиллаштиришга, пенсиялар миқдорини мунтазам ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йил 13 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган масалалардан бири “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун бўлди.

Таъкидланганидек, Қонун билан 2023 йилнинг 1 январидан пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 баробаридан 12 баробарига ошириш назарда тутиляпти.

Сенаторларнинг қайд этишича, киритилаётган ўзгартишга мувофиқ 2023 йил 1 январдан бошлаб фуқароларга пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун инобатга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 12 бараваридан ортиқ бўлмаган, яъни 3 888 000 сўм миқдоридаги ўртача ойлик иш ҳақидан ҳисобга олиш белгиланмоқда.

Натижада 352 минг нафар фуқаронинг пенсия миқдори қайта ҳисоб-китоб қилиниб, ўртача ойлик пенсия миқдори 400 минг сўмгача ошади. Шулардан, 304 минг нафари ёшга доир пенсия олувчилар, 25,2 минг нафари ногиронлиги бўлган шахслар ва 23 минг нафари боқувчисини йўқотган шахслардир.

Қонунга мувофиқ кўзда тутилган тадбирларни амалга оширишда Пенсия жамғармасидан қўшимча равишда 1,5 триллион сўмдан ортиқ миқдордаги маблағлар талаб этилади.

Мазкур Қонун билан таклиф этилаётган тартибнинг жорий этилиши ижтимоий адолат тамойилларини мустаҳкамлаш, аҳолининг унумли меҳнат қилиб, кўпроқ ҳақ олишига қизиқишини оширишга хизмат қилади.

Муҳокамалар жараёнида сенаторлар бу ўзгаришлар энг аввало юртимизда ёшга доир, ногиронлик пенсиясини ҳамда етим болаларга тайинланадиган боқувчисини йўқотганлик пенсияларини олувчи фуқароларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга қаратилган ижтимоий ҳимоянинг яққол далили эканлигини таъкидлаб ўтдилар.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда нафақа ёшида ишлаётганлар сони маълум бўлди

Айни пайтда Ўзбекистонда 579 995 нафар нафақадагилар меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда Бандлик вазирлиги хабар берди.  328 минг нафардан ортиқ фуқаролар...

Больше похожих статей

×