28.7 C
Узбекистан
Вторник, 23 апреля, 2024

Марказий Осиё ва Афғонистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ўртасидаги музокаралар тўғрисида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,260участниковПодписаться
- Advertisement -

2021 йилнинг 7 июль куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Превентив дипломатия маркази ташаббуси билан Ўзбекистон, Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирларининг виртуал форматдаги музокаралари бўлиб ўтди.

Учрашувда афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, мамлакат иқтисодиётини тиклаш ҳамда сиёсий жараёнларни ривожлантиришда афғон халқининг етакчилик роли тамойилини ҳурмат қилиш бўйича минтақавий саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлиги қайд этилди.

Халқаро терроризм таҳдидларига қарши биргаликда курашиш, Марказий Осиё давлатлари томонидан ушбу йўналишда амалий саъй-ҳаракатларни ишлаб чиқиш муҳимлигига эътибор қаратилди.

Томонлар Афғонистон ва Марказий Осиё ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш ҳамда кенгайтиришни қўллаб-қувватлашини билдирди. Шу нуқтаи назардан, Афғонистоннинг минтақавий интеграция жараёнларига кенг жалб қилиниши мамлакатда барқарор ва узоқ муддатли тинчликни қарор топишига ёрдам беради.

Минтақа давлатлари кўмаги билан Афғонистон ҳудудида энергетика, транспорт-коммуникация соҳаларида турли инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишнинг муҳим жиҳатлари қайд этилди.

Шунингдек, шу ойда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференциясининг аҳамияти ҳақида алоҳида сўз юритилди.

Афғонистонга кенг кўламда кўмаклашиш, жумладан пандемия даврида инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишнинг устувор йўналишлари бўйича ҳам атрофлича фикр алмашилди.

1 КОММЕНТАРИЙ

  1. Исматулла Иргашев,не был на Военной Службе в составе 40-ой Советской Армии и у Него,нет по -нятия кто такие»Толибне»и прит -воряется,»знатаком»на самом де -ле,тупей ещё тупого.Ничего для Президента,»не сделает»и поэто- му,Его»надо»уволить»и заменить, на»практика»Афганиста-Филоло- га.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

“Толибон” Ўзбекистонга янги элчи тайинлади

"Толибон" ҳукумати Ўзбекистонга янги элчисини тайинлади. Бу ҳақда "Tasnim" ахборот агентлиги хабар берди.  Қайд этилишича, Абдул Ғаффор Баҳр олдинроқ "Толибон"нинг Тошкентдаги...

Больше похожих статей

×