28.3 C
Узбекистан
Четверг, 26 мая, 2022

Фарғонада фуқаролар адолат излаяпти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,120участниковПодписаться

Президент Халқ қабулхоналари Фарғона ва Қўқон шаҳарлари, Тошлоқ, Қўштепа, Риштон, Ўзбекистон туманларида суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича ташкил қилган оммавий қабулларга келган аҳолининг мурожаати уларнинг бу соҳалардаги муаммоларининг жойларда, яъни туман ва шаҳар, вилоят даражасида ҳал бўлмаётганлигидадир.

 

Шу боис, ҳар бир ариза ва шикоят ҳудудлардаги масъул раҳбарлар ва мурожаатчилар иштирокида синчиклаб кўриб чиқилди. Қонуний ечими бор масалалар жойида ҳал қилиб берилди.

Тўрт кунлик қабулларда Олий суд ва Судьялар олий кенгаши масъуллари 933 та масалани кўриб чиқди. Мулоқотлар натижасида 7 нафар шахс суд залидан, 193 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди.

Шунингдек, сайёр суд мажлисларида 166 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар ҳам атрофлича кўрилиб, уларнинг аризалари қаноатлантирилди. Битта шикоят бўйича суд қарори ижроси тўхтатилди. Қўқонлик Матлуба Исоқова 3 фарзанднинг онаси. Боқувчиси йўқ. “Темир дафтар”га киритилган. Ўғли Неъматжон яқинда тоғасининг автомашинасини ҳайдаб кўчага чиқади ва йўл ҳаракати қоидаларини бузади. Автомобиль жарима майдонига олиб кирилади. Бу аёл оммавий қабулда ўғли хатоси учун тўғри жазоланганини, бироқ жаримани тўлашга имкони йўқлигини айтиб, масъуллардан енгиллик сўради. Вилоят суди ва Қўқон шаҳар ички ишлар бошқармаси масъуллари бу мурожаат асосида маъмурий ишни тезкор, аммо батафсил кўриб чиқди. Онанинг ижтимоий аҳволи, ўғлининг пушаймонлиги ҳисобга олиниб, айбдорга енгиллик берилди.

Ички ишлар вазирлиги масъуллари жазодан озод қилиш, суриштирув ва тергов, ички ишлар органларига ишга тикланиш, ишга кириш, фуқаролик, паспорт-виза, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва бошқа масалаларга оид 264 та мурожаатни кўриб чиқди. Уларнинг 112 таси жойида ҳал қилинди. Хусусан, 95 нафар шахсларни муддатидан олдин шартли равишда жазодан озод қилиш бўйича судларга тақдимномалар киритилиб, улар жазодан озод этилди. Хусусан, риштонлик Ғолибжон Йўлдошев ўтган йили автомобилни нотўғри бошқариб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилади. Ўзининг ҳам, ўзганинг ҳам автомобили жиддий зарар кўради. Оиласи барча зарарни қоплаб бергач, Ғолибжонга 2 йилдан ортиқ муддатга озодликни чеклаш жазоси белгиланади. Жазонинг ярмини ўтаган Ғолибжон Йўлдошевнинг мурожаатидан сўнг унинг қилмишидан тўғри хулоса чиқаргани, қатъий тузалиш йўлига ўтиб, жазони ўташ учун ўрнатилган тартиб-қоидаларга риоя этгани, ҳалол меҳнат қилаётгани учун ички ишлар органлари тақдимномаси асосида ўталмай қолган 1 йил 2 ой озодликни чеклаш жазосидан шартли равишда озод этилди.

Оммавий қабуллар давомида барча соҳа мутасаддиларининг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида 57 нафар мурожаатчи ишга жойлаштирилди, 25 кишига имтиёзли кредит, 45 нафар ёшларга ер майдони ажратилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтож 14 нафар хотин-қизга тикув машинкаси, уй-рўзғор буюмлари, 4 та оилага уй-жойини таъмирлаши учун қурилиш материаллари олиб берилди Соғлиғини тиклаш масаласида мурожаат қилганларнинг 12 нафарига бепул даволаниш учун йўлланма, 24 нафарига ногиронлик аравачаси, ортопедия буюмлари ва реабилатация воситалари берилди.

Умумлаштириб айтганда, Фарғона вилоятида ўтказилган оммавий қабулларда 2 минг 188 нафар мурожаатчининг 2 минг 217 та масаласи кўриб чиқилди. Уларнинг 708 таси жойида ҳал этилди, 538 та мурожаат бўйича ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 971 та масала бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, Президент Халқ қабулхоналари томонидан назоратга олинди.

1 КОММЕНТАРИЙ

  1. 8 апреля 2021 года городе Гулистане был выездной приём граждан представителем Генеральной прокуратуры Журанвым Э. К. члены товарищества «Умид» были на приёме с коллективным заявлением, подписанным членами товарищества. Неизвестно, где наше заявление и когда будет Генпрокуратура рассматривать.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Кучли ёмғир кутилмоқда!!!!

Жорий йилнинг 27-29 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан: Қашқадарё вилояти: Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши,...

Больше похожих статей

Рус