27.3 C
Узбекистан
Четверг, 26 мая, 2022

Давлат тилида иш юритиш – ҳар бир давлат ҳокимияти ва бошқарув органининг асосий тамойили бўлиши лозим

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,120участниковПодписаться

Тил – миллатнинг кўзгуси эканлиги асрлар оша қанчалик ҳақиқат эканлигини кўрсатиб келмоқда. Дарҳақиқат, мамлакатимизда мустақиллик даврига қадар она тилимизга нисбатан муносабат жуда ачинарли ҳолатда бўлганлиги ҳеч кимга сир эмас. Узоқ тарихга эга тилимизнинг мавқеини ошириш йўлида кўпдан-кўп жадидларимиз ва бошқа шу каби жонкуяр шахсларнинг саъй-ҳаракатлари сабабли она тилимиз миллат билан бирга яшамоқда. Мустақиллигимизнинг асосларидан бири сифатида давлатнинг ўз тили мавжуд бўлиши кераклиги 1989 йил 21 октябрда “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида”ги Қонунининг қабул қилинишига, бу эса мустақилликка эришишдаги дастлабки қадам бўлиб хизмат қилди десак муболаға бўлмайди, албатта. Мустақилликка эришганимиздан бугунга қадар давлат тилини янада мустаҳкамлаш чоралари кўрилиб келинмоқда. Хусусан, Конституциямизнинг 4-моддасига мувофиқ, Ўзбекистонда давлат тили ўзбек тили эканлиги белгиланди. Тил бўйича олимларимизга ўз фаолиятларини амалга оширишлари ва мавжуд муаммоларга ечим топишлари учун барча шарт шароитлар яратилиб берилди. Мамлакатимиздаги барча мактаблардан тортиб, олий ўқув юртларигача давлат тилида сўзлашади ва шу тилда дарслар олиб борилади. Бундан кўзланган асосий мақсад келажак ёш авлодда она тилига бўлган ҳурмат туйғусини шакллантиришдир. Шунингдек, “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг 9-моддасига кўра давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилиши ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши белгиланган. Шу ўринда савол туғиладики, ушбу қонун талабига риоя қилинмоқдами ёки бу каби қонун нормалари талабларига юзаки ёндошиш оддий ҳолга айланмоқдами? Барчага маълумки, ҳозирги кунда аксарият ташкилотларда, ҳаттоки давлат органларида ҳам давлат тилида иш юритилмаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Ваҳоланки, давлат органлари ҳамда ташкилотлари қонуннинг ижро этилиши устидан назоратни амалга оширган ҳолда шу каби ҳолатлар бошқа субъектлар томонидан содир этилиши бу ҳолат албатта мавжуд вазиятни янада мураккаблаштиради, албатта. Қўшимча хорижий тилларни билиш ҳам бир фазилат, аммо ҳар давлат хизматчиси ўз она тилида сўзлашишни ва қонун нормаларида белгиланган давлат тилида иш юритиши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бу каби нормалар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амал қилишини таъкидлаган ҳолда, халқаро муносабатлардагина бошқа тилда иш юритилишини истисно қилишимиз мумкин. Юқорида мавжуд муаммоларни бартараф этиш учун масъул давлат органлари ва ташкилотлари қай даражада ёндошишлари зарурлиги ва ҳозирга қадар қандай ишларни амалга ошираётганликлари хусусида сўз юритилганда, биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларида давлат тилида иш юритишга доир қонунчилик талабларига риоя этмаганлик учун маъмурий жавобгарликка ўзгартириш киритиш тўғрисида қонун лойиҳасини regulation.gov.uz порталида жамоатчилик муҳокамасига қўйганлигини ва мазкур порталда ҳар бир фуқаро ўзининг холис ва асосли фикр ва таклифларини махсус платформа орқали билдириши мумкинлигини таъкидлашимиз мумкин. Шунингдек, Ҳукумат топшириғига асосан, лойиҳада давлат ташкилотларида давлат тилида иш юритишни таъминламаганлик учун мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик белгилаш назарда тутилиб, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 42-моддаси иккинчи қисм билан тўлдирилмоқда. Хусусан, мазкур моддага “Давлат органлари ва ташкилотларида иш юритишда давлат тили ҳақидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этмаслик, мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади” деган қоида киритиш назарда тутилган. Бу ўзгартириш натижасида давлат органлари, корхоналари ва ташкилотларида иш юритишнинг тўлиқ равишда давлат тилида амалга оширилишига, ушбу соҳада мансабдор шахсларнинг масъулияти ошишига ва ўз ўрнида, давлат тилининг ривожланиши ҳамда унга бўлган эътиборнинг ортишига олиб келади. Бу каби амалга оширилаётган ишлар ўзининг ижобий таъсирини кўрсатишига умид қилган ҳолда шуни таъкидлаш лозимки, ҳар бир мустақил давлатнинг давлат рамзлари каби Давлат тили ҳам тўлақонли амалда бўлиши табиий ҳолдир. Давлат тилига оид қонуний меъёрларни бузган мансабдор шахсларга нисбатан жавобгарлик белгилаш тўғрисидаги Қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлаш фуқаролик бурчимиз саналади. Зеро, кейинги авлодларга бой она тилимизнинг ҳуқуқий асосини қолдириш ҳам бебаҳо қадриятдир.

Давлат хизматлари агентлиги

бош маслаҳатчиси

Фирдавс Мансуров

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Кучли ёмғир кутилмоқда!!!!

Жорий йилнинг 27-29 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан: Қашқадарё вилояти: Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши,...

Больше похожих статей

Рус