27.3 C
Узбекистан
Четверг, 26 мая, 2022

Қурилиш вазирлиги “Наврўз” никоҳ уйи бузилиши сабабини тушунтирди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,120участниковПодписаться

Аввалроқ, Тошкентда “Наврўз” никоҳ уйи бузиб ташлангани, бино ўрнида нималар қурилиши ҳақида хабар бергандик.  

Қурилиш вазирлиги Матбуот хизмати хабарига кўра, “Наврўз” никоҳ уйи замонавий шаҳарсозлик ва архитектура талаблари асосида реконструкция қилиш учун техник кўрикдан ўтказилган.

Қайд этилишича, никоҳ уйи 1980 йилларда ўша даврнинг техник регламентлари, шаҳарсозлик талаблари ҳамда қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилган.

Техник кўрик натижаларига кўра, бино пойдевори остига узоқ йиллар давомида намлик ўтганлиги сабабли 27 смга қийшайган.

Бундан ташқари, асосий юк кўтарувчи конструкцияларнинг мавжуд ҳолати уларда катта ҳажмдаги кучайтириш ишларини амалга оширишни тақазо қилган ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ва энергия тежамкорлигини ошириш чораларини кўриш талаб қилинади.

Шу муносабат билан ушбу чораларни амалга ошириши катта маблағларни талаб қилади ва бу иқтисодий томондан мақсадга мувофиқ эмас.

Шу мақсадда комплекс ўрнида барча техник ва замонавий қурилиш талабларига жавоб берадиган янги иншоот яъни кутубхона барпо этилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Кучли ёмғир кутилмоқда!!!!

Жорий йилнинг 27-29 май кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, жумладан: Қашқадарё вилояти: Яккабог, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши,...

Больше похожих статей

Рус