- Advertisement -
Ўзгидромет прогнозларида келтирилишича, кузнинг сентябр ойи дастлабки пентадаси иссиқ келади.
Хусусан, 2-4 сентябр кунлари ҳаво ҳарорати максимуми республиканининг шимолий ва марказий вилоятларида +39 даражагача, жанубий вилоятларида эса +40 даражагача иссиқликка кўтарилади.
Бизнинг минтақадан антициклоннинг чекиниши сабаб Ғарбий Европани узоқ муддат қизитган, иссиқроқ ҳавонинг ғарбдан аста кириб келиши учун шароит юзага келяпти.
Мазкур иссиқроқ ҳаво тўлқини 4 сентябрь куни республиканинг шарқий қисми водий вилоятларига ҳам +37 даражалик иссиқликни тақдим этиши мумкин.