36.6 C
Узбекистан
Среда, 17 августа, 2022

Деградацияга учраган ерлар ва йўқотилган ўрмонлар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,320участниковПодписаться

Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломурадов, БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО)нинг субминтақавий координатори ҳамда Ўзбекистондаги вакили Виорел Гуцу ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Давлат экология қўмитаси ҳамда БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ўртасида “Ўзбекистонда озиқ-овқат тизимларининг, ердан фойдаланиш ва қайта тиклашнинг таъсири дастури”ни амалга ошириш бўйича келишув имзоланди.Қўшма лойиҳанинг асосий мақсади деградацияга учраган экотизимлар ва унинг хизматларини тиклашга кўмаклашиш, дон етиштиришга асосланган экин майдонларига илғор инновацион тажрибаларини олиб кириш ва биохилмахилликни муҳофаза қилишдан иборатдир.

Грант қиймати жами 5,99 миллион АҚШ долларини ташкил этиб, Глобал экологик жамғарма (GEF) томонидан молиялаштирилиши белгиланган. Қўшма лойиҳа доирасида табиатни асраш ва тиклаш бўйича биохилмахиллик ва йўқолиб кетаётган турларнинг яшаш жойларини тиклаш ва экотизим хизматларини асраб қолиш,  биохилмахилликни сақлаш, таназзулга учраган ерлар ва юқори табиий қийматга эга экотизимларни тиклаш бўйича давлат ва бошқа манфаатдор томонларнинг билим ва кўникмалари оширилади.

Шунингдек, ресурсларни жалб қилиш, экотизимларни сақлаш ва тиклашда интеграцион ер бошқаруви моделларини ишлаб чиқиш, ҳосилнинг қуруқлик, иссиқлик, ер эрозияси, тузланишга чидамлилигини ошириш, глобал аҳамиятга эга экотизимларни иқлим ўзгаришининг таъсирини камайтириш ва сақлаб қолиш чора-тадбирлари йўлга қўйилади.

Таклиф этилаётган молиявий воситалар 2030 йилга қадар деградацияга учраган ерлар ва йўқотилган ўрмонларнинг 0,5 миллион гектарини тиклаш, чўлланиш ва қурғоқчилик таъсирига учраган суғориладиган ерларнинг унумдорлигини ошириш, Орол денгизининг қуриши билан боғлиқ муаммоларни юмшатишга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 18 август куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида шамолнинг тезлиги секундига 24-27 метргача кучайиши мумкин

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр...

Больше похожих статей