34.3 C
Узбекистан
Среда, 17 августа, 2022

Қорақалпоқ аёллари бугун элга намуна: БМТ лойиҳаси доирасида қаҳрамонга айланган аёллар ҳақида

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,320участниковПодписаться

Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Аҳолишунослик жамғармаси Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда “Аёллар тадбиркорлиги асослари ва кўникмалари, хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш” фасилитаторларини тайёрлаш бўйича тренингларнинг учинчи босқичини ўтказмоқда.

Олти кун давомида танлов асосида сараланган 18 нафар аёл ва аёл етакчилар ўз жамоаларидаги бошқа аёлларнинг шахсий салоҳияти ва қобилиятларини фаоллаштириш бўйича кўникмаларга ўргатилади.

Ўқитилган жамоа етакчилари ўз жамоаларидаги бошқа аёлларнинг ишончини қозонишлари, жамоа бўлиб ишлашлари ва ўз бизнесларини бошлашлари ҳамда янги тадбиркорлик имкониятларини яратиш бўйича малакаларини оширишлари кутилмоқда.

Мазкур тадбир БМТТД, ЮНФПА ва ФАОнинг “Оролбўйи минтақасидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларида иқтисодий ва озиқ-овқат хавфсизлиги муаммоларини ҳал қилишда уларнинг мослашувчан салоҳиятини кучайтириш орқали ёшлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг ижодий ва инновацион салоҳиятини оширишга кўмаклашиш” қўшма дастури доирасида “Оила ва хотин-қизлар масалалари давлат қўмитаси” кўмагида ўтказилмоқда.

Дастур Орол денгизининг қуриши ва Қорақалпоғистоннинг учта шимолий вилоятлари – Мўйноқ, Бўзатов ва Қўнғиротда COVID-19 пандемиясининг авж олиши натижасида юзага келган бир қатор муаммоларни БМТ Ўзбекистондаги Оролбўйи минтақаси учун инсон хавфсизлиги бўйича ҳамкор траст фонди лойиҳалари кўмагида ҳал қилишга қаратилган.

2021 йилда тренингларнинг биринчи босқичи доирасида Мўйноқ, Бўзатов ва Қўнғирот туманларидаги 18 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож аёл етакчи аёллар фасилитатор бўлиш учун ўқитилиб, ўз маҳаллаларидаги 110 нафар хотин-қизларга эга бўлган кўникма ва билимларни ўргатишди. Ўқув машғулотлари натижасида қишлоқ аёллари раҳбарлик қилаётган пазандачилик, гўзаллик салонлари, тикувчилик каби йўналишларда мазкур Дастур доирасида молиялаштирилаётган 11 та тадбиркорлик лойиҳаси хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида қўшимча иш ўринлари яратишга хизмат қилмоқда.

Молиялаштирилган 11 та бизнес-лойиҳа эгалари қаторида Изтлеулова Зинегуль ҳам бор. Бир йил олдин аёллар сартарошлиги бўйича жиҳозлар ва керакли анжомларни қўлга киритди. Қорақалпоғистоннинг Бўзатов туманида кичик салон очиб, бугунги кунда ўзига ишонган тепа-поя қўяётган тадбиркор сифатида юксак марраларни кўзлаётганини айтиб ўтди.
“Албатта, яна кенгайтираман ишимни” дейди қаҳрамонимиз.

Яна бир тақдир қийинчиликлари олдида бошини тик кўтариб, мақсадлари сари илдамлаётган қизимиз — Рзамуратова Алима қандолотчилик ва пишириқ пишириш учун анжомларга эга бўлган. Бир қарашда чекка ҳудудда мижоз топиб, маҳсулот ўтказишни ўзимас. Бироқ, Алимахон, туман марказидаги дўконлар билан келишиб, уларга маҳсулот етказиб беради.  “Ниятим Nexia3 миниш, албатта эришаман” дейди.

Мактаб ошхонасида ўқувчилар учун outsourcing усулида тушлик ва кечки тушлик хизматини кўрсатаётган Нуримбетова Багдагул бизни очиқ чеҳра билан кутиб олди. Ташкилот томонидан берилган катта музлатгич ва ошхона жиҳозлари бугун бу қаҳрамонимизнинг оғирини енгиллаштириб, ўзига бўлган ишончини шакллантирган. “Нонвойхона очаман энди, маҳсулотим турини кўпайтираман” деб гапирди у.

Ҳаёт залворидан синиққан юзига қон югурган бу тадбиркор аёллар минимал шарт-шароитларда тақдир билан олишиб бўлсада, орзулари, ниятлари томон қанот ёзмоқда. Яхшилик сари ўзгарган уч тақдир ўнлаб аёлларга намуна ўлароқ, фарзандлари ва яқинлари олдида юзи ёруғ.

11 нафар аёл-қизлардан фақатгина уч нафаринига фаолияти, ҳаётидаги ўзгаришлар билан танишдик. Бу босқичда ҳам тиришқоқлиги ва салоҳияти ортидан грант соҳибаларига айланажак янги қаҳрамонларимиз ҳақида ёзгимиз ва гапиргимиз бор ҳали.

Мазкур тренинг хотин-қизларнинг иқтисодий фаоллигини ошириш, уларнинг салоҳияти ва жамоада ишлаш кўникмаларини ошириш, ўз-ўзига ишончини мустаҳкамлаш, ижтимоий кўникмасини мустаҳкамлаш, оилани режалаштириш, оилани режалаштириш, оилани режалаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож аёллар ўртасида гендер тенглиги аспектлари, оилани режалаштириш бюджети, тадбиркорлик кўникмалари ва бизнес-режаларни ишлаб чиқиш, даромадли якка тартибдаги ёки оилавий бизнесни яратиш махсус ўқув дастурлари орқали тадбиркорликни ривожлантиришга туртки бўлиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 18 август куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида шамолнинг тезлиги секундига 24-27 метргача кучайиши мумкин

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр...

Больше похожих статей