34.3 C
Узбекистан
Среда, 17 августа, 2022

ИЮЛЬ ОЙИДА ЎЗБEКИСТОН АҲОЛИСИНИ ҚАНДАЙ ОБ-ҲАВО КУТМОҚДА

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,320участниковПодписаться

Жорий йилнинг июнь ойи охирида Ўзбекистон аҳолиси кучли иссиқнинг биринчи тўлқинини бошдан кечирди. 25 июндан бошлаб максимал ҳаво ҳарорати кундан-кунга ошиб борди.27-28 июнь кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 29 июнда ҳудудларнинг катта қисмида иссиқ максимал даражага етди.

Ушбу кунларда термометр устуни куннинг иккини яримида 40-42° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 44-46° гача кўтарилди. Қизилқумнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати 47° га етди, бу метеорологик кузатувларнинг барча йиллари учун энг юқори июнь ойи қийматларига яқинлашди.

Хоразм вилоятида, Қорақалпоғистоннинг, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд вилоятларининг айрим туманларида июнь ойи учун максимал ҳаво ҳарорати бўйича янги рекордлар ўрнатилди.

30 июнда республика ҳудудининг катта қисмида ҳароратнинг бироз пасайиши бошланди ва у 1 июль кунида ҳам давом этади. 2-3 июль кунлари ҳудуднинг катта қисмида ҳарорат яна 40-41° гача кўтарилади.

Жанубнинг энг чекка қисмида ушбу кунларда ҳарорат 42-45° оралиғида барқарор бўлади.Кейинги кунларда эса бизни нисбатан салқин ҳаво кутмоқда.

3 июлда шимолий ҳудудларда, 4-5 июль кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати ёз фасли учун 30-33° бўлган қулай қийматларгача пасаяди, сўнг бир неча кун давомида 34-37°, жанубда 38-40° атрофидагача бўлиши сақланиб туради.

Июль ойининг иккинчи ва учинчи  декадасида ҳарорат асосан 35-38° атрофида бўлиши, айрим кунлари баъзи жойларда 40-42° гача кўтарилиши кутилмоқда.

Июль ойида ёмғир ёғиш эҳтимоли кам, фақат тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда 2-4 кун қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ОБ-ҲАВО МАЪЛУМОТИ: 18 август куни мамлакатимизнинг айрим ҳудудларида шамолнинг тезлиги секундига 24-27 метргача кучайиши мумкин

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 18 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 5-10 метр...

Больше похожих статей