29.7 C
Узбекистан
Вторник, 16 августа, 2022

Президент ёшлар байрамига ташриф буюрди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,320участниковПодписаться

Президент Шавкат Мирзиёев 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғида ўтаётган байрамга ташриф буюрди. Бу ерда Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Ал-Хоразмий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Жалолиддин Мангуберди номидаги павильонлар ташкил этилган. Уларда ёшларнинг илм-фан, ижод, спорт ва санъат соҳаларида эришган ютуқлари ифодаланган.Давлатимиз раҳбари ушбу кўргазмалар бўйлаб юриб, уларни кўздан кечирди. Ёшлар билан суҳбатлашди.

– Бугунги ёшларимизнинг билими, ҳаракатлари мени чексиз қувонтиради. Аслида шундай бўлиши ҳам керак. Чунки  танангизда буюк боболарнинг қони оқяпти. Тарихимиз ўттиз бир йиллик эмас, уч минг йиллик. Аждодларимиз иккита ренессансга асос солган. Энди биз Учинчи ренессанс пойдеворини қурмоқчимиз. Кимга ишониб? Сизларга ишониб. Энг катта заминимиз таълим, – деди Шавкат Мирзиёев.

Боғда “Беш ташаббус олимпиадаси” натижалари ҳам намойиш этилди. Маълумки, ушбу мусобақалар Ўзбекистон Президентининг шу йил 11 апрелдаги қарорига мувофиқ йўлга қўйилди. Унинг маҳалла, сектор, туман, шаҳар, вилоят ва республика босқичларида 6 миллиондан зиёд ўғил-қизлар қатнашди.

Қорақалпоғистон Республикасининг Бўзатов туманида бўлиб ўтган «Ёшлар овози» танлови санъат йўналишларидаги истеъдодларни кашф этди. Президентимиз ушбу танлов ғолиблари билан суҳбатлашиб, уларга муваффақият тилади.Мамлакатимизда ёшлар сиёсатига устувор аҳамият қаратилмоқда. Бу борада алоҳида давлат ташкилоти – Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилган. Жорий йилдан, маҳаллаларда 9 минг 500 нафар ёшлар етакчиси фаолият бошлади.

“Ёшлар дафтари”га киритилган 700 мингдан ортиқ йигит-қизларнинг муаммоларини ҳал этишга 650 миллиард сўм йўналтирилди. Сўнгги икки йилда 174 минг нафар ёшнинг тадбиркорлик лойиҳалари учун 4 триллион 400 миллиард сўм имтиёзли кредитлар берилди. 560 минг нафарига деҳқончилик учун ер майдони ажратилиб, бандлиги таъминланди. Таълим сифатини оширишга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Ихтисослашган мактаблар кўлами кенгайиб, ўқувчиларга чуқур билим берилмоқда.

Биргина Президент мактабларини битирган ёшларнинг 102 нафари хориждаги етакчи олий таълим муассасаларида ўқимоқда. Сўнгги икки йилда 400 нафар ёшлар “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали чет элга ўқишга юборилди. Сўнгги бир йилда халқаро фан олимпиадаларида 255 та медаль қўлга киритилди.

Жорий йилда 382 нафар ёш спортчимиз нуфузли халқаро мусобақаларда 419 та совринли ўринларни эгаллади.Буларнинг барчаси байрам майдончаларида намоён бўлди.

Шундан сўнг, Президент амфитеатр майдонига келиб, мамлакатимиз ёшларини байрам билан табриклади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Навбатдаги оммавий қабуллар Тошкент вилоятида бўлиб ўтди

Мурожаатларидан сўнг ўртачирчиқлик Дилноза Худойберганова тумандаги “Шодлик” мактабгача таълим ташкилотига тарбиячи бўлиб ишга қабул қилинган бўлса, оғир ижтимоий аҳволдаги...

Больше похожих статей