26.6 C
Узбекистан
Вторник, 16 августа, 2022

Вазир таълим масканларининг қониқарсиз фаолиятини, кадрлар қўнимсизлигини танқид қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,320участниковПодписаться

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида профессионал таълим тизимида малакали мутахассислар тайёрлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган кенгайтирилган ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, вазирлик масъуллари ҳамда ҳудудий Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бошқарма бошлиқлари, касб-ҳунар мактаблари, коллеж ва техникумларнинг 700дан ортиқ масъуллари видеоконференц алоқа шаклида иштирок этди.


Йиғилишда асосан Тошкент, Бухоро ва Самарқанд вилоятларида олиб борилган ўрганишлар натижаси таҳлил қилинди. Ушбу ҳудудларда амалга оширилган ижобий ўзгаришлар билан бир қаторда ўз ечимини кутаётган муаммолар ҳам мавжудлиги айтиб ўтилди.

Қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатимизда 742 та профессионал таълим муассасаси мавжуд бўлиб, уларнинг 339 таси касб-ҳунар мактаби, 189 таси коллеж, 214 таси техникумлардир. Уларда 374,4 минг нафар ёшлар 370 та касб ва мутахассисликлар бўйича таълим олмоқда.

Йиғилишда тақдим этилган маълумотларга кўра, ҳудудларда таълим муассасалари фаолиятини тўғри ташкил этиш, таълим сифати, мавжуд имкониятлардан тўла фойдаланмаслик, 50 дан ортиқ таълим масканида бино ва иншоотлар талон-торож қилингани ҳамда қабул жараёни билан боғлиқ тизимли муаммолар мавжуд .

Олий ва ўрта махсус таълим вазири сўнгги вақтда президент ташаббуси билан олий таълим тизимида яратиб берилган шароитлардан унумли фойдаланилиб, яхши натижаларга эришилаётгани аммо, профессионал таълимда ҳали ишга солинмаган имкониятлар кўп эканини таъкидлаб ўтди.

  • Давлатимиз раҳбари топшириғи билан касб-ҳунар коллежлари фаолияти тубдан қайта кўриб чиқилиб, янги узлуксиз профессионал таълим тизими ташкил этилди. Лекин таълим олаётган ёшлар ва иш берувчилар ушбу тизимдан кўнгли тўляптими, деган саволларга афсуски, барча жойда ҳам ижобий жавоб топиш қийин.

Таъкидланишича, таълим масканларининг 70 фоизида фаолият қониқарсиз ташкил этилган. 90,4 фоизида педагогнинг малака тоифаси йўқ. 37 та таълим масканида бирорта ҳам малака тоифасига эга ўқитувчи мавжуд эмас.

Хусусан, Сурхондарё, Фарғона, Сирдарё ва Навоий вилоятларида бу кўрсаткич 7 фоизни ҳам ташкил қилмайди. Соҳа рақамлашмаган, унда рейтинг тизими йўлга қўйилмаган, кадрлар қўнимсизлиги мавжуд. Жумладан, 10 дан ортиқ ҳудудий бошқарма бошлиқлари вақтинча вазифасини бажарувчи бўлиб ишламоқда. 30 дан ортиқ таълим муассасаси директори лавозими ўринбосарлар зиммасига вақтинча юклаб қўйилган.

Ҳайъат йиғилишида “Ўқув-методик таъминот”ни яратиш ва ягона базага жамлаш масаласида Тошкент шаҳри ва Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармалари фаолияти танқид қилинди. Абдуқодир Тошқулов айрим профессионал таълим муассасаларида ўқувчилар режадан ташқари қабул қилингани, жумладан, Бухоро вилоятида Афшона Абу Али Ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми 398 нафар, Ғиждувон тиббиёт коллежи 18 нафар ўқувчини тасдиқланган квотадан ошиқча олингани, Хива тиббиёт коллежида 4 нафар ўқувчи тестдан ўтмасдан қабул қилинганини қайд этди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Навбатдаги оммавий қабуллар Тошкент вилоятида бўлиб ўтди

Мурожаатларидан сўнг ўртачирчиқлик Дилноза Худойберганова тумандаги “Шодлик” мактабгача таълим ташкилотига тарбиячи бўлиб ишга қабул қилинган бўлса, оғир ижтимоий аҳволдаги...

Больше похожих статей