20.9 C
Узбекистан
Вторник, 5 июля, 2022

Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари Президенти билан учрашди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,220участниковПодписаться

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари Президенти, Абу Даби амири Шайх Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг вафот этгани муносабати билан таъзия билдириш учун 15 май куни ташриф билан ушбу мамлакатда бўлди.

Абу Даби шаҳридаги Президент мажмуасида давлатимиз раҳбари Бирлашган Араб Амирликларининг янги сайланган Президенти Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан учрашди.

Учрашув аввалида мамлакатимиз етакчиси Амирликлар Президенти ва дўст халқига Президент Халифа бин Зоид Ол Наҳаённинг бевақт вафот этгани муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди. Шайх Халифа мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшгани алоҳида қайд этилди.

Шунингдек, Президентимиз Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённи олий давлат лавозимига сайлангани билан табриклаб, келгуси фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.

Етакчилар Ўзбекистон ва Амирликлар ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқдилар.

Давлатимиз раҳбари БАА ташқи ишлар вазири Абдулла бин Зоид Ол Наҳаён ҳамда Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Мансур бин Зоид Ол Наҳаён билан ҳам учрашувлар ўтказди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Халқ розилиги учун бор куч-имконият сафарбар қилинмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Қашқадарё вилоятида ташкил қилинган оммавий қабулларда ҳам инсон қадрини улуғлаш, инсонга хизмат қилиш, халқ манфаатини...

Больше похожих статей

Рус