20.9 C
Узбекистан
Вторник, 5 июля, 2022

Ёшлар ва хотин-қизлар учун замонавий меҳнат шароитлари яратилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,220участниковПодписаться

Президент Шавкат Мирзиёев Марғилон шаҳрида ташкил этилган Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зонасида бўлди.

Наврўз маҳалласи ҳудудидаги бу жой илгари тошлоқ, фойдаланилмайдиган ер эди. Лекин коммуникация ва логистика жиҳатидан жуда қулай.

Шу боис 7 гектар майдонда ушбу саноат зонаси ташкил этилди. Бу ерда тўқимачилик, чарм-пойабзал, мебелсозлик, озиқ-овқат саноати бўйича 28 та лойиҳа жойлаштирилган. Бугунги кунда уларнинг 12 таси ишлаб чиқариш фаолиятини бошлаган. Барча корхоналарда мингдан ортиқ иш ўрни яратилади.

Давлатимиз раҳбари корхоналардан бирида ишлаётган аёллар билан суҳбатлашди.

— Инсон қадрини улуғлаш бўйича ҳаракатларимизда аёлларга алоҳида аҳамият қаратаяпмиз. Аёл бу — оила дегани, баркамол фарзандлар дегани. Нима учун “Аёллар дафтари” ташкил қилдик? Ҳар бир эҳтиёжманд хотин-қизга эътибор қилиш учун. Сизнинг ҳам баъзиларингиз “менинг қўлимдан келмайди” деб ўйлаган бўлишингиз мумкин. Қила олар экансиз-ку. Сизларда мана шундай ишонч бўлиши учун, қизларимиз касб-ҳунарли бўлиши учун бундан кейин ҳам ҳамма имкониятларни ишга соламиз, — деди Шавкат Мирзиёев.

Бундай саноат зоналарини чекка туманларда ҳам очиб, унга ёшларни жалб этиш, касбга ўргатиш ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқ берилди.

Президентимиз Тошлоқ туманидаги “Agro impex valley” масъулияти чекланган жамияти фаолияти билан ҳам танишди. Қиймати 100 миллиард сўмдан зиёд бўлган ушбу корхона 2020 йилда ишга туширилган. Бу ерда “Амира текстил” белгиси остида тайёр кийим-кечаклар ишлаб чиқарилмоқда. Шунингдек, ёзги пойабзалларнинг уски қисми ҳам тайёрланади.

Давлатимиз раҳбари шу ерда Тошлоқ туманида ишлаб чиқарилаётган саноат ва ҳунармандчилик маҳсулотларини кўздан кечирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Халқ розилиги учун бор куч-имконият сафарбар қилинмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Қашқадарё вилоятида ташкил қилинган оммавий қабулларда ҳам инсон қадрини улуғлаш, инсонга хизмат қилиш, халқ манфаатини...

Больше похожих статей

Рус