24.1 C
Узбекистан
Вторник, 5 июля, 2022

Кун мавзуси — Фарғона: Вилоят туманларида енгил саноат корхоналари фаолияти

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
4,220участниковПодписаться

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилояти Учкўприк туманида бунёд этилаётган Енгил саноат ва логистика марказига борди.

Бу мажмуа ҳам Президент ташаббусининг натижаси. Учкўприкда тикувчи аёллар, оилавий корхона ташкил этган, маҳалладошларини ишли қилган тадбиркорлар кўп. Лекин улар мослаштирилган шароитларда ишлар, бу бизнесни кенгайтиришга ҳалал берар эди.

Давлатимиз раҳбари вилоятга аввалги ташрифи чоғида тадбиркор аёллар билан суҳбатлашиб, улар учун замонавий мажмуа қурилишига ваъда берган эди. Шу асосида, 2021 йил 27 май куни “Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни, логистика ва савдо тармоқларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Бугунги кунда 15 гектар ер ажратилиб, кўп қаватли бино барпо этилмоқда. Бу ерда 316 та ишлаб чиқариш цехи, 336 та савдо дўкони, 560 та савдо растаси бўлади. Шунингдек, 2 та логистика маркази ташкил этилади. Натижада Бобошбек, Бекмурод, Зиғир, Палохон ва Яккамулла каби маҳаллалардаги юзлаб тадбиркорларга замонавий қулайлик яратилади.

Масалан, биргина Бобошбек маҳалласида 5 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Улар тайёрлаётган маҳсулотлар Қўқон бозори орқали юртимиз ҳудудлари, қўшни мамлакатларгача етиб бормоқда. Энди замонавий шароитлар самарасида бу кўлам янада кенгаяди.

Президентимиз бу ерда иш бошлаган тикувчилик корхоналари фаолияти билан танишди, тадбиркорлар ва харидорларга яратилган шароитларни кўздан кечирди. 

Мажмуада йилига 876 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилиб, 18 миллион долларлик экспорт қилиниши мўлжалланган. Жами 7 минг 700 дан ортиқ фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлиши мумкин.

Қўштепа туманида ҳам яна бир тўқимачилик корхонаси қурилмоқда. “Global textile infinity” масъулияти чекланган жамияти томонидан ташкил этилаётган бу фабрика йилига 18 миллион метр юқори сифатли мато ҳамда 2 минг тонна тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади.

Давлатимиз раҳбари тўқимачиликда қайта ишлаш даражасини ва маҳсулотлар ошириш бўйича кўрсатмалар берди.

— Бугун бозор бешафқат. Бу рақобатга муносиб бўлиш учун тадбиркорнинг камида беш йиллик мўлжали, сифат кафолати, таннархда ўзининг резерви бўлиши керак, — деди Шавкат Мирзиёев.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Халқ розилиги учун бор куч-имконият сафарбар қилинмоқда

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Қашқадарё вилоятида ташкил қилинган оммавий қабулларда ҳам инсон қадрини улуғлаш, инсонга хизмат қилиш, халқ манфаатини...

Больше похожих статей

Рус