15.9 C
Узбекистан
Суббота, 23 октября, 2021

Президентлик сайловларида халқаро ташкилотлар кузатувчиларини аккредитация қилиш масаласини кўриб чиқдилар

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
3,440участниковПодписаться

Марказий сайлов комиссияси хорижий ва маҳаллий ОАВ ходимларини аккредитациядан ўтказади 2021 йил 6 сентябрь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мажлисни Комиссия Раиси З.Низамходжаев олиб борди.


Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни ҳамда Оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.


Марказий сайлов комиссияси аъзолари мажлис кун тартибидаги биринчи масала – Президентлик сайловларида халқаро ташкилотлар кузатувчиларини аккредитация қилиш масаласини кўриб чиқдилар.
Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида халқаро ташкилотлардан қатнашадиган кузатувчиларни аккредитация қилиш тўғрисидаги МСК қарорига мувофиқ ДИИҲБ ЕХҲТдан 9 нафар халқаро кузатувчи рўйхатдан ўтказилди.


Қайд этиш жоизки, шу кунга қадар аккредитациядан ўтказилган халқаро кузатувчилар сони 12 нафарга етди. Қабул қилинган қарорга биноан, Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан аккредитация қилинган халқаро ташкилот кузатувчиларига белгиланган намунадаги мандатлар тайёрланади.


Шунингдек, мажлисда оммавий ахборот воситалари вакилларини ҳам аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги МСК қарорига мувофиқ 25 нафар маҳаллий ОАВ вакили рўйхатдан ўтказилди. Таъкидлаш лозим, шу кунга қадар аккредитациядан ўтказилган маҳаллий ОАВ вакиллари сони 802 нафарни, хорижий ОАВ вакиллари сони 48 нафарни ташкил этмоқда.


Мажлис сўнгида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан Марказий сайлов комиссиясининг тегишли қарорлари қабул қилинди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Save Aral — 2021» Спорт байрами шукуҳи

19 октябр куни Ангрен шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг Енгил атлетика федерацияси, Туризм ва спорт вазирлиги ҳамда Миллий Олимпия қўмитаси томонидан,...

Больше похожих статей

Рус