24.2 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро К.М.нинг бошқарувидаги “SPARK” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганда, 66 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Бектемир туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Х.Э. бошқарувидаги “Lacetti” русумли автотранспорт воситасида фуқаро Д.Ш. 48 дона қизил ва оқ рангли кучли таъсир қилувчи капсула шаклидаги дори воситаларини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб келганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ходималари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.К. “Мангулик” кўчасида 48 дона “Тропикамид” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотиш мақсадида олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон Нотариал палатаси раиси ХНИ йиғилишида тақдимот билан иштирок этди

Айни кунларда Доминика Республикасининг Пунта Кана шаҳрида Халқаро Нотариуслар Иттифоқининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Мазкур йиғилишда Халқаро нотариуслар иттифоқи Президенти...

Больше похожих статей

×