19.2 C
Узбекистан
Пятница, 19 апреля, 2024

Аккредитация тизими такомиллашмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,240участниковПодписаться
- Advertisement -

Жаҳоннинг иқтисодиёти жадал ривожланган мамлакатларида аккредитация тизими муҳим аҳамиятга эга . Ўзбекистонда ҳам техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ташкилотларида халқаро андозаларга мос талаблар асосида иш юритилаяпти. Миллий матбуот марказида якунланган йилда аккредитация тизимида олиб борилган ишлар ва келгусида амалга оширилажак вазифалар юзасидан анжуман бўлиб ўтди.

Якунланган йилда жами 135 синов ва калибрлаш, 34 қиёслаш лабораторияси, 36 сертификатлаштириш идораси томонидан аккредитациядан ўтказиш ишлари олиб борилган. Олиб борилаётган ишлар натижасида аккредитация қилинган субъектларнинг фаолияти халқаро даражада тан олинишига шароит яратилмоқда.

Аккредитация идоралари учун ягона бўлган халқаро стандартлаштириш ташкилотининг ISO/IEC 17011 халқаро стандартларига мос бўлиш, холислик ва беғаразлик, аккредитация шартларининг тенглигини таъминлаш, бу борадаги ишларни янада жадаллаштиришда “Мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитация қилиш тўғрисида”ги қонуни доирасида олиб борилаяпди.

Тизим ташкилотларида асосан фаолият мувофиқликни баҳолаш, халқаро ҳамкорлик, қонунчиликни мустаҳкамлаш, аккредитация жараёнида шаффофликни таъминлашга қаратилган. Якунланган йилда 11 корхонанинг фаолияти амал қилиш муддати ўтганлиги сабабли тугатилган. Сертикатлаштириш жараёнида рақамлаштиришга ўтилаяпти. Ҳаётимизда долзарб аҳамиятга эга бўлган тиббиёт лабораторияларини аккредитациядан ўтказишга жиддий киришилди.

Келгусида қонун билан маслаҳат органи мақомига эга бўлган аккредитация бўйича кенгаш иш бошлаши кутилаяпти. Кенгаш таркибига давлат ва хўжалик бошаруви органлари, нодавлат ташкилотлар, аккредитация мувофиқликни баҳолаш органлари вакиллари кириши белгиланаяпти. Кенгашнинг асосий вазифаси сифатида миллий аккредитация тизимининг фаолиятини кенгайтириш, мониторинг қилиш, миллий аккредитация тизимини ривожлантриш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади.

Матбуот анжуманида аккредитация маркази директори ўринбосари Зайниддин Аҳмедов, марказнинг бўлим бошлиқлари Маҳмуд Хайрудллаев ва Ботир Ғофуровлар журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтардилар.


Ўлжабой Қаршиев


ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2017-2023 йилларда давлат бюджетидан соғлиқни сақлаш тизими учун ажратилаётган маблағлар қарийб 3,9 баробар ошган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган ислоҳотларнинг асосий натижаларини таҳлил...

Больше похожих статей

×