Янгиҳаёт туманида 400 дан ортиқ икки қаватли уйлар бузилади

0
82

Янгиҳаёт тумани ҳокими Ҳаёт Иноғомов АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида туман ҳудудида жойлашган 400 дан ортиқ 2 қаватли ёғоч уйлар бузилиши, у ерда яшовчи 4 мингдан зиёд хонадон туман марказида қуриладиган янги уйларга кўчирилишини маълум қилди.

Қайд этилишича, туман марказида 149 гектар ҳудудда хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган икки қаватли ёғоч уйлар бор. Булар 1966 йилдаги воқеалар вақтида қисқа фурсатда қурилган уйлар, ҳозирги кунга келиб кўпчилиги авария ҳолатига келиб қолган. 

Ҳокимнинг таъкидича, туркиялик мутахассислар билан ҳамкорликда лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Айни пайтда ер танлаш жараёни кетмоқда.

“Ҳамма коммуникацияси, шароити бор уйларга кўчирилади, шароитини яхшилаб берамиз. Лойиҳа доирасида ушбу босқичда жами 409 та авария ҳолатидаги уйларни бузиб, улардаги 4314 та хонадонда яшаётган мулкдорлар учун туман марказидан янги замонавий уйлар қуриш режалаштирилган. Янги қуриладиган уйлар ва унда яшайдиган аҳоли сонига мос равишда мактаб, МТТ, спорт, маданият муассасалари қуриш режамиз бор”, — деди Ҳаёт Иноғомов.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ноябрида президент пойтахт таркибида Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги ташкил этиш тўғрисидаги қарорни имзолаганди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь