25.4 C
Узбекистан
Четверг, 25 апреля, 2024

Қоидабузар ҳайдовчилар туфайли мажруҳ бўлганларга меҳр улашилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,270участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида 3 декабрь Халқаро ногиронлар кунига бағишлаб шифохона ходимлари қўли очиқ ва қалби меҳрга тўла тадбиркор ва кўнгиллилар билан бирга болажонлар учун ажойиб байрам тадбири ташкил қилишди.

Бирлашган миллатлар ташкилоти Бош ассамблеясининг 1992 йилдаги қарори асосида ҳар йили 3 декабрь Халқаро ногиронлар куни сифатида кенг нишонланади. Мамлакатимизда ҳам имконияти чекланганлар учун турли тадбирлар ташкил этилади, улар ҳолидан хабар олинади.

Ушбу сана муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатида, жумладан, шундай дейилади: “тақдир тақозоси билан ногирон бўлиб қолган биронта ҳам юртдошимиз халқимизнинг, давлат идораларининг меҳру эътиборидан четда қолмасдан, ўзининг меҳнати ва қобилияти билан нафақат ҳаётда ўз ўрнини эгаллаб келмоқда, балки азму матонати, сабр-бардоши ва шукроналик фазилатлари билан кўпчиликка ибрат бўлмоқда”.  

Самарқанд вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг неврология бўлимида ташкил этилган байрам тадбирида ушбу бўлимда даволанаётган беморлар, жумладан йўл-транспорт ҳодисалари туфайли мажруҳ бўлган болалар қатнашди.  Ўзиям  болажонлар учун ажойиб, ўйин-кулгига бой, эсда қоладиган воқеа бўлди. Бўлим ходимлари ва ҳомийлар бир гуруҳ волонтёрлар иштирогида байрам тадбирини юқори савияда ўтказишда яхшигина ташкилий ишлар олиб боргани кўриниб турди.

Неврология бўлими мудири Дилноза Собированинг сўзларига қараганда, тадбирда қатнашган 60 дан ортиқ боланинг аксарияти йўл-транспорт ҳодисаси туфайли турли даражада шикастланганлар ва қолганлари бошқа хасталиклардан даволанаётганлар экан. “Болажонларга қувонч бағишлаб, уларнинг руҳиятини кўтариш учун ҳар йили бир неча марта, байрам санасини кутмасдан, бўлимда тадбирлар ташкил этамиз”, – дейди Д.Собирова.

Тиббиёт марказида ўтказиладиган тадбирларнинг фаол қатнашчиси Венера Хафизова совға-салом билан болажонларни хурсанд қилган Лиля Алтаева ва унинг “Доброе сердце” хайрия гуруҳи аъзоларига, тадбиркор Улуғбек Салиевга ҳамда дўсту ҳамкасблари билан волонтёр сифатида қатнашган вилоят ИИБ матбуот хизмати раҳбари Жаҳонгир Сагдуллаевга жамоа номидан ўз миннатдорчилигини изҳор этди.

Тадбир, гапнинг очиғи, руҳиятимга икки хил таъсир қилди. Бир томондан, одамларимиз орасида меҳридарё, ўзгаларга мадад беришга, йиқилганнинг қўлидан олишга тайёр бўлганлар кўплигидан қувондим. Бошқа томондан эса…

Бегуноҳ болаларни мажруҳ қилган, айримларини бир умр ногиронлик аравачасида юришга маҳкум этган фаросатсиз эркатойларнинг машина ҳайдашда оддий қоидаларга риоя қилмаётганлиги қандай оқибатларга олиб келганлигини кўриш ниҳоят оғир, юракни эзадиган манзара. Автомактаб курсантларини, йўл ҳаракати қоидасини бузганларни ана шундай шифохоналарга олиб келиб, қоидага беписандлик нималарга олиб келиши мумкинлигини кўрсатиш керакдир, балки?!

Тошпўлат Раҳматуллаев   

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Марказий банк асосий ставкани ўзгаришсиз қолдирди

Марказий банк бошқаруви асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди. Расмий маълумотномага кўра, иқтисодиётдаги инфляцион...

Больше похожих статей

×