13.6 C
Узбекистан
Пятница, 29 марта, 2024

Миллат дарди – ҳукумат дарди: Халқ қабуллари давом этмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
6,190участниковПодписаться
- Advertisement -

Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясини, “Янги Ўзбекистон – халқчил ва инсонпарвар давлат” ғоясини изчил амалга ошириш, адолат ва қонун устуворлигини, ҳар бир фуқаронинг фундаментал ҳуқуқ-эркинликларини таъминлаш, инсон қадр-қимматини таъминлашга хизмат қилиш Президент Халқ қабулхоналарининг ҳам энг бирламчи вазифасига айланган. Бу жараёнда мурожаатлар билан ишлаш фаолияти мутлақо янги “инсон – жамият – давлат” тамойили асосида ташкил этилмоқда.

Халқ қабулхоналари Тошкент вилоятида суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ташкил қилган навбатдаги оммавий қабулларда ҳам ҳар бир масалага баҳо беришда қонунийлик, одиллик ва инсонпарварлик тамойиллари асосий мезон бўлди. Қонунан ҳақ бўлган мурожаатчиларнинг жойида ҳал қилиш имкони бор масалаларига шу ерда ечим топилди, муаммосининг ҳуқуқий ечимини тополмаётганларга бу масаланинг қонуний йўл-йўриғи тушунтирилди.

Қабуллар давомида Олий суд ва Судьялар олий кенгаши масъуллари 229 та мурожаатни кўриб чиқиб, уларнинг 189 тасига ечим топди. Икки кунлик қабуллар доирасида мурожаатлар асосида жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоятининг туман ва шаҳар судлари ташкил қилган сайёр суд мажлисларида 70 та иш кўриб чиқилиб, 69 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин шартли озод қилинди. Муқаддам асоссиз судланган 1 нафар шахс оқланди. Бундан ташқари, 36нафар маҳкумганисбатан тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазоси енгилроқ жазо турига алмаштирилди. Шу йўл билан билиб-билмай жиноят йўлига кирган, айбини тушуниб, қилмишига минг пушаймон бўлган, албатта ўз хатоларини тузатишга астойидил бел боғлаган бу фуқароларга ўз ҳаётини ўнглаб олиши учун яна бир бор имконият берилди.

Мулоқотлар давомида фуқаролик ишлари бўйича алимент, меросдан улуш ва таъминот, моддий ва маънавий зарар ундириш, бузилган ҳуқуқларни тиклашга оид 23 та суд иши тугатилди. Қарийб 656 миллион сўмлик моддий зарар жабрланувчилар фойдасига қопланишига эришилди. Бу суд иши бўйича низолашаётган томонлар билан суҳбатлар ўтказилгани, уларнинг муаммоси муроса-ю мадора, ўзаро кечиримлилик ва яраштирув йўли билан ҳал қилингани исботидир.

Бош прокуратура масъуллари кўриб чиқилган 77 та масаланинг 20 тасига, Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари 49 та мурожаатнинг 25 тасига жойида ечим топди.

Мулоқотларда суд қарорлари ижроси бўйича ҳам мурожаатлар кўп бўлди. Умуман, 2021 йилнинг ўтган даврида Президент виртуал қабулхонаси ва Халқ қабулхоналарига Тошкент вилоятидан бу масалада 10 минг 617 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларнинг 6 минг 472 таси қаноатлантирилган. Икки кун ичида эса 2 та иш бўйича 65 млн. сўм ундириб берилди.

Яна бир масала – ўтган беш йилда Тошкент вилоятида яшаётган фуқаролиги бўлмаган шахслардан ҳам фуқаролик олиш масаласида минглаб мурожаатлар келгани рост. Давлатимиз раҳбарининг сиёсий иродаси билан бу муаммонинг ҳуқуқий ечимлари топиб берилгач, жорий йилда “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида»ги қонунга қўшимча ва ўзгартишлар киритилгач, бу масалани қонуний ҳал қилиш анча енгиллашди. Жорий йилнинг ўтган даврида Тошкент вилоятида  43 нафар мурожаатчига Ўзбекистон фуқаролиги берилиб, ID-карталар расмийлаштирилди.

Мазкур қабулларда ҳам фуқаролик олиш ҳақида мурожаат қилган 7 нафар инсоннинг масаласи жойида кўриб чиқилиб, уларга ID карталар расмийлаштирилиб берилди.

Мухтасар илиб айтганда,Тошкент вилоятида икки кун давомида суд-ҳуқуқ соҳаси бўйича ўтказилган оммавий қабулларда 427 та масала кўриб чиқилиб,  уларнинг 239 тасига жойида ечим топилди, 43 та мурожаат эгасига ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтириш берилди, 145 та масала бўйича аниқ муддат ва масъуллар белгиланиб, назоратга олинди.

 Мухбир – Малохат Артикова

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Олий Мажлис Сенатининг эллик биринчи ялпи мажлиси 30 март куни чақирилади

28 март куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисни Сенат Раиси Танзила Норбоева олиб борди. Унда Сенатнинг...

Больше похожих статей

×